Vodil
Водил — Фарғона вилоятидаги шаҳарча. Фарғона тумани маркази. Шоҳимардонсой бўйида жойлашган. Майдони 0,62 минг км². Аҳолиси 80400 киши (2016). Яқин темир йўл стансияси — Фарғона (25 км).
Водил | |
|---|---|
| шаҳарча | |
| 40°10′45″Н 71°43′47″Э / 40.17917°Н 71.72972°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Фарғона вилояти |
| туман | Фарғона тумани |
| Ҳукумат | |
| Аҳолиси (2016) |
80 400 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +998 73 353 |
| Почта индекс(лар)и | 150400 |
| Автомобил коди | 40 |
|
| |
Тарихи
Фарғона тумани - Фарғона вилоятидаги туман. 1926-йил 29-сентабрда ташкил қилинган. 1962-йил 24 декабрда Қува туманига қўшиб юборилган. 1964-йил 22-февралда қайта тузилган. Шимолдан Марғилон ва Фарғона шаҳарлари, шарқдан Қува тумани ва Қувасой шаҳри, жануби-шарқи ва жанубидан Қирғизистон Республикаси, шимоли-ғарбдан Олтиариқ тумани билан чегарадош.
Табиати
Ҳудуди вилоятнинг жанубий қисмида, Помир Олай тоғлари этакларида жойлашган. Релефи жанубида қирадирлар (Хонтахт, Сариқучма, Каттакам, Кичиккам, Номозгўй, Хирмонжой) билан банд.Тоғлардан Марг'илонсой, Арабсой, Олтиариқсой, Чимёнсой оқиб тушади. Водил асосан, текисликдан иборат. Фойдали қазилмалардан нефт, табиий газ, оҳактош, мармар ҳамда со'нги йилларда аниқланган жуда катта ер ости ко'мир бойлиги бор. Минерал булоқ кўп. Иклими континентал. Январнинг ўртача температураси —2,7°, энг паст температура —27°. Июлнинг ўртача температураси 26,4°, энг юқори температура 42°. Йиллик ёғин миқдори 174 мм. Вегетация даври 240 кун.
Тупроқлари, асосан, ўтлоқи бўз тупроқ. Ёввойи ўсимликлардан шувоқ, янтоқ, қовул, ялпиз, чангал, лолақизғалдоқ, бангидевона, ажриқ, итузум, итқўноқ, бурган, бўзтикан, отқулоқ, айиқтовон, қўзға, қамиш, дўлана, шўра ва бошқалар усади. Ёввойи ҳайвонлардан бўри,илвирс, чиябўри, тулки, суғур, қуён, жайран, қобон, жайра, юмронқозиқ, каламуш, ҳар хил илонлар, эчкемар, сичқон; қушлардан каклик, бедана, булбул, ўрдак, ғоз, каптар, лайлак, мусича, чумчуқ, қалдирғоч, майна, зағизғон, олақарға, сор, қирғий, қизилиштон, тўрғай, зарғалдоқ, қарқуноқ, бойўғли ва бошқалар қушлар бор.
Аҳолиси
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, рус, татар, қирғиз ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1км² га 271,8 киши.
Хўжалиги
Водилда саноат корхоналари, шу жумладан, МТП, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, пиллани қайта ишлаш заводи бор. Қишлоқ хўжалиги пахтачилик, сабзавотчилик, полизчилик, боғдорчилик, чорвачилик ва пиллачиликка ихтисослашган. Ширкат хўжаликлари, фермер хўжаликлари мавжуд. хўжаликларда пахта, картошка, сабзавот, дон, озуқа экинлари экилади. Водилдаги шахсий ва жамоа хўжаликларида қорамол, қўй, эчки ва парранда боқилади.
Маорифи ва маданияти
9 та умумий таълим мактаби, 1 та "Ле Cраён" хусусий мактаби, 1 та мусиқа мактаби, 2 та касб ҳунар коллеж, болалар оромгоҳи, 1 та кинотеатр, 3 та касалхона, дорихоналар, 5 та кутубхона, маданият уйи, деҳқон бозори, чорва бозори ва меҳмонхоналар бор. Фарғона—Шоҳимардон, Водил—Олтиариқ автомобил йўллари ўтади.
Географияси
Ҳозирги пайтда маҳаллий аҳоли Водилни 7 қисмга бўлган: Юқори кўча, Қоровул тепа, Бой кўча, Якка тут, Чакалик, Сестум, Бўстон. Ушбу қисмлардан энг каттаси ва энг тарихийси Қоровултепа ҳисобланади. Қоровултепа номининг келиб чиқиши Қўқон хонлиги даврига бориб тақалади ушбу даврда хон Шоҳимардонга сафари пайтида Водилда жойлашган қароргоҳида тунаб қолган пайтларда Хонни қўриқлаш тепалиги Қоровултепа деб аталган ҳозирги пайтда ушбу ўрданинг ўрнида 3-умумий ўрта та‘им мактаби жойлашган. Қоровултепа ҳудуди ушбу мактабдан бошланади.[1]
Манбалар
- ↑ "Водил" ЎзМЕ. В-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-08-30 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
- Веб сайт (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-07-02 санасида архивланган)
- Телеграм канали
- ФаcеБоок саҳифаси
- Инстаграм саҳифаси
- ЁуТубе канали
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |