Vodiy
Водий — релефнинг узунасига чўзилган ботиқ шакли. Ҳосил бўлишига кўра эрозион ва тектоник водий бўлади. Водийларнинг дастлабки шакли, асосан эрозия натижасида, вақтинча оқар сувлар ҳосил қилган жарликлардир. Бир қанча шундай жарликлар бирлашиб суви ҳавзага қуйилгунгача катталаша боради. Водий ён бағри баланд ёки паст, тик ёки қия, ёндан қараганда (профили) ботиқ, тўғри қавариқ ёки зина шаклида (террасалар) бўлиши мумкин. Туб жинсларнинг ётишига (структурасига) қараб синклинал, антиклинал, моноклинал, узилма ва грабен водийлар бўлади. Шаклига қараб водий қуйидагиларга бўлинади: 1) дара — тоғ водий, ён бағирлари тик бўлади, тоғли жойларда учрайди. Тожикистон ва Ўзбекистоннинг бир қанча туманларида танги дейилади; 2) канён — таги анча тор, ён башрлари жуда тик, чуқур водий, тоғ ва платоларда учрайди. Ўрта Осиёда қопчиғай дейилади; 3) кўндаланг кесими водийсимон водий, асосан тоғларда бўлади; 4) таги текис водий, текисликларда кўп учрайди; 5) тоғорасимон водий — троглар; тоғларда музликларнинг ҳаракати натижасида вужудга келади. Водийнинг ён бағирларида террасалар бўлади. Тектоник чўкиш натижасида пайдо бўлган баъзи бир ботиқлар — водийларга Ўрта Осиёдаги Зарафшон водийси, Олай водийси, Фарғона водийси, Шимолий Америкадаги Калифорния водийси ва бошқалар бунга мисол бўла олади. Бундай водийларда аҳоли кўпинча зич яшайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |