Водник — Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидаги шаҳарча (1958-йилдан). Амударёнинг чап соҳилида, яқин темир йўл стансияси — Хўжайлидан 11 км шимоли-шарқда. Аҳолиси 6 минг кишини ташкил этади (2000). Водникда пахта тозалаш заводи, мактаб, кутубхона бор. Водник билан Тахиятош, Хўжайли ва бошқа шаҳарлар орасида автомобил қатнови мавжуд.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил