Vodorod bromid
Qiyofa
Водород бромид, ҲБр - водород билан бром бирикмаси, рангеиз, ҳавода тутайдиган бўғувчи газ; қайнаш температураси — 66,7°, суюқланиш температураси — 86,9°; сувда яхши эрийди. Сувдаги эритмаси (бромид кислота) ўткир ҳидли, рангсиз суюқлик, жуда кучли анорганик кислоталардан бири. Ҳавода аста-секин оксидланади. Кучли қайтарувчи. В. б. саноатда юқори температурада платина ёки активланган кўмир ёрдамида бром буғи билан водородни ўзаро таъсир эттириб, лаб.да эса фосфор бромидни сув билан гидролизлаб олинади. Бромидлар олиш учун ва баъзи органик реаксияларда катализатор сифатида ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |