Водород фторид, ҲФ — ўткир ҳидли рангсиз газ. Водород фторид 19,43° даёқ суюқликка айланади. Ҳавода кучли тутаб, унинг намлиги таъсирида томчисимон эритма ҳосил қилади. Суюқ ҳолдаги водород фториднинг зичлиги 991 кг/м3, қайнаш температураси 19,43°, суюқланиш температураси — 83,1°. Сувда чексиз миқдорда эриб фторид кислота ҳосил қилади. Водород фторид бошқа кислоталардан фарқли ўлароқ кремний (ИВ)-окчҳ билан реаксияга киришади: СиО2+4ҲФ=СиФ4+2Ҳ2О. Водород фториднинг шишаларни хиралаштириши шу реаксияга асосланган бўлиб, саноатда ундан шишаларга гул ва турли белгилар чизишда фойдаланилади. Водород фторид табиий бирикма — флюорит (CаФ2) га консентрланган сулфат кислота таъсир эттириб олинади. Водород фторид фтор, сунъий креолит ва фторорганик бирикмалар олишда қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил