Водород термометри, газ термометри — иши газ (мас., водород) нинг босими температурага боғлиқлигига асосланган температура ўлчаш асбоби. Температурани ўлчаш учун ичига водород (ёки гелий, азот) тўлдирилган баллон (капилляр орқали манометрта туташтирилган) температураси ўлчанадиган муҳитга жойлаштирилади. Ўлчанган газ ҳажми ёки босими қийматини унинг ҳолат тенгламасип қўйиб, температура ҳисоблаб чиқилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил