Водородсимон атомлар - 1) тузилиши водород атомига ўхшаш,ядро ва битта электрондан иборат енгил элементларнинг ионлари. Бундай атомли элементлар (Не+, Ве3+ ва б.) фақат атом рақамлари билан бир-биридан фарқ қилади. В. а. энергияси сатҳи ва спектри водород атоми энергияси сатҳи ва спектрига ўхшайди, лекин энергия масштаби ва ўтиш частотаси з2 марта (з— элементнинг атом рақами) ортиши билан ундан ажралиб туради; 2) янги атомлар деб номланадиган беқарор заррачалар. Уларга биринчи навбатда водород атоми ядроси (протон) дан ва манфий зарядланган элементар заррача (мюон М", П~ мезон, К~ мезон ва б.)дан ташкил топган мезоатомлар, кейин электрон ва мусбат зарядланган элементар заррачалардан ташкил топган системалар: позитрон, мюон М+, П+ ёки К+ мезон (тегишлича позитроний, мюоний, пионий, каоний деб номланадиган заррачалар)дан ташкил топган системалар киради. Бу системалар модда орқали юқорида келтирилган элементар заррачалар ўтганда ҳосил бўлиб, кимёвий реаксияларга водород атомига ўхшаш киришади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил