Вофуруш (форс, во — очиқ, фуруш — сотувчи) — 1) Туркистонда ХХ аср бошларигача бозор ва гузарларда поябзал сотувчи дўкондор. В.лар, одатда, маҳси, ковуш, этик сотишган, баъзан ўзлари ҳам поябзал тайёрлашган, косиблардан арзон-гаровга олиб, қимматроқ нархда сотишган. Хусусий ҳунармандчилик даврида Туркистон бозорларида В.лик авж олган эди; 2) баъзи шаҳарларда, хусусан Тошкентда эгар олиб сотувчи дўкондор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил