Ашулачи

Ашулачи – ашула ижрочиси, кенг маънода барча вокал жанрлар ижрочиси.

Терма ва ялла ижрочилари яллачи, сатанг ёки халфа, йирик шаклдаги ашулалар ва мақом йўлларини ижро этувчилар эса ашулачи деб аталади. Ўз ижрочилик санъати билан халқ орасида эътибор қозонган ашулачилар хофиз деб аталади[1][2].

Ашулачи овоз имкониятларини эгаллаш, улардан тўлиқ фойдалана билиш, ашула йўлларини ўрганишда юксак малака ҳосил этиш билан етишади. Ашулачининг овози, ижро услуби (ишкамий, бинигий, гуллигий) турлича бўлиши мумкин (қаранг: Хонандалик услуби).

Вокалчи мусиқадаги касб намоёндаси бўлиб, овози билан ижро этади, куйлайди. Вокалчи қўшиқчидан фарқ қилиб, кенг маънода овозини ишлатади, масалан хорда куйлайди, рап ўқийди ва ҳоказо.

Манбалар

  1. ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. 
  2. ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2. 

Ҳаволалар