Lord Voldemort
Лорд Волдеморт (филмларда /ˈвоʊлдəмɔːр/, /-мɔːрт/[1]) — Том Марволо Риддленинг тахаллуси, ёзувчи Ж. К. Роwлинг қаламига мансуб Ҳаррй Поттер туркум романларидаги образ ва ёвуз бош қаҳрамон. Бу образ биринчи марта 1997-йилда нашр этилган Ҳаррй Поттер ва ҳикматлар тоши китобида пайдо бўлган, фақатгина учинчи китоб — Ҳаррй Поттер ва Азкабан маҳбусидан ташқари ҳар бир китобда ва китоб асосида суратга олинган филмда қатнашган ёки бевосита эслаб ўтилган — ўша асарда у фақат эслатиб ўтилган.
| Лорд Волдеморт | |
|---|---|
| „Ҳаррй Поттер“ образи | |
| Илк бора кўринган | Ҳаррй Поттер ва ҳикматлар тоши (1997) |
| Сўнгги бора кўринган | Ҳаррй Поттер ва ажал туҳфалари (2007) |
| Муаллиф(лар) | Ж. К. Роwлинг |
| Овоз берган(лар) |
Эддиэ Иззард (Тҳе Лего Батман Мовиэ) Лиам О'Бриэн (Лего Дименсионс) |
| Умумий маълумотлар | |
| Тўлиқ исми | Том Марволо Риддле |
| Оиласи |
Том Риддле (отаси) Меропе Риддле нéэ Гаунт (онаси) |
| Қариндошлари |
Тҳомас Риддле (ота тарафдан бобоси) Марй Риддле (ота тарафдан бувиси) Марволо Гаунт (она тарафдан бобоси) Морфин Гаунт (она тарафдан бувиси) |
| Миллати | британ |
| Слйтҳерин | |
| Туғилган санаси | 31-декабр 1926-йил |
| Вафот санаси | 2-май 1998-йил |
Волдеморт башоратга кўра „Ёвуз Ҳукмдорни енгишга қодир бўлган болакай“ — Ҳаррй Поттернинг ашаддий душмани. У болани ўлдирмоқчи бўлади, лекин бунинг ўрнига ота-онаси Лилй ва Жамес Поттерни ўлдиради ва Ҳаррйнинг пешонасида чақмоқ шаклида чандиқ қолдиради. Деярли ҳеч бир жодугар ёки сеҳргар унинг исмини айтишга жур’ат эта олмайди, унинг ўрнига „ўзингиз биласиз кимлигини“, „исми айтилмаслиги керак бўлган инсон“ ёки „ёвуз ҳукмдор“ каби лақаблар билан унга мурожаат қилади. Волдемортнинг қон тозалигига бўлган иштиёқи унинг сеҳргарлар дунёсини муггле (сеҳрли бўлмаган) қавмидан халос қилиш ва соф қон ҳукмронлигига эришиш учун иккала дунё — сеҳргарлар ва мугглелар дунёсини забт этиш мақсадини англатади. Онасининг оиласи томонидан у Ҳогwарц жодугарлик ва сеҳргарлик мактабининг тўртта асосчиларидан бири — сеҳргар Салазар Слйтҳериннинг сўнгги авлоди<а ҳреф="#cите_ноте-{{ҲП2}}ч17-2">[2][3]. У бир гала ёвуз сеҳргарлар ва жодугарлар — сеҳргарлар дунёсини сеҳргар бўлмаганлардан халос қилиш ва Волдемортни унинг олий ҳукмдори сифатида белгилаган гуруҳ — Ажал касофатларининг раҳбари.
1999-йилда берган интервюсида Роwлинг Волдемортни Ҳаррй Поттернинг душмани сифатида яратганини ва у дастлаб Волдемортнинг ҳикоясини атайлаб айтмаганини билдиради. „Асосий ғоя [Ҳаррй] ўзининг сеҳргар эканлигини билмаганлиги эди… Ва шунинг учун мен бу қандай бўлиши мумкинлигини, у ўзининг ким эканлигини билмаслигини билиш учун ўша позициядан орқага қараб ишладим… У бир ёшга тўлганда, юзлаб йиллар давомида энг ёвуз сеҳргар уни ўлдиришга ҳаракат қилди. У Ҳаррйнинг ота-онасини ўлдирди, кейин эса Ҳаррйни ўлдирмоқчи бўлди — уни лаънатлашга уринди… Биз билишимиздан олдин Ҳаррй буни билиб олиши керак. Ва шундай бўлди — лекин қандайдир сирли сабабларга кўра тавқи лаънат Ҳаррйга таъсир қилмади. Шундай қилиб, унинг пешонасида чақмоқ шаклидаги чандиқ қолди ва тавқи лаънат ўшандан бери яшириниб юрган ёвуз сеҳргарга қайтади“.[4]
Манбалар
- ↑ Такаҳама, Валериэ „Энчантед wитҳ Поттер Литературе: Фанс лине уп фор ҳоурс то гет тҳеир боокс сигнед“. Тҳе Оранге Cоунтй Регистер. Санта Ана, Cалифорниа: Дигитал Фирст Медиа (26-октабр 1999-йил). Қаралди: 28-декабр 2006-йил.
- ↑ Роwлинг, Ж. К. „Тҳе Ҳеир оф Слйтҳерин“, . Ҳаррй Поттер ва махфий ҳужра. Блоомсбурй, 1998. ИСБН 0747538492.
- ↑ Роwлинг, Ж. К. „Лорд Волдеморт'с Реқуэст“, . Ҳаррй Поттер ва тилсим шаҳзодаси. Блоомсбурй, 2005. ИСБН 0747581088.
- ↑ „Ж.К. Роwлинг он Тҳе Диане Реҳм Шоw“. WАМУ Радио Wашингтон, Д.C. (20-октабр 1999-йил). Қаралди: 15-август 2007-йил.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Лорд Волдеморт“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Лорд ВолдемортҲаррй Поттер Лехиcон сайтида (ингл.)