Volf Leyzer
Лейзер Менделевич Волф (идишча: לײזער װאָלף асл исми Меклер; 1909-йил 12-январ, Вилнюс, Россия империяси – 1943-йил, Самарқанд яқини, СССР) – яҳудий шоири, „Жунг Вилне“ адабий гуруҳининг асосчиларидан бири[1], территориализм тарафдори[2]. Яҳудий тилида ижод қилган.
| Волф Лейзер לייזער וואָלף | |
|---|---|
|
| |
| Асл исми | Элиэзер Меклер |
| Таваллуди |
1909-йил 12-январ |
| Вафоти |
1943-йил Самарқанд, СССР |
| Ижод қилган тиллари | Яҳудий, идишча |
| Фаолият йиллари | 1936—1943 |
Биографияси
1909-йил 12-январда (эски йил ҳисоби бўйича) Вилнюс шаҳрида рассом Мендел Аронович Меклер ва Ита Меэровна Ковалская оиласида туғилган. Лейзер Волф 4-фарзанд бўлган. 1924-йилда оила Вилкомирская кўчаси, 28-уйда яшаган. Волф Лейзер яҳудий давлат мактабининг олтинчи синфигача ўқиган, адабиёт дарсларидан ташқари деярли барча дарсларни ташлаб кетган[1]. Оиладаги доимий молиявий қийинчиликлар туфайли ўқишни давом эттира олмайди ва отасига ёрдамчилик қилади[3].
У мактабда ўқиб юрган кезларида шеър ёзишни бошлаган. Ўн олти ёшида Варшавада чиқадиган „Литерарише блетер“ газетасида ўзининг биринчи шеъри „Зеленеющая радость“ (1926) нашр этилган. Унинг шеърлари 1920-йилларнинг охиридан 1940-йилгача деярли ҳар ҳафта Вилнер тог газетасида нашр этилган, 1934—1936-йилларда у энг кўзга кўринган шахслардан бири бўлган, шунингдек, Жунг Вилне гуруҳининг Вилна нашри ҳаммуҳаррири бўлган[4].
1939-йил охиригача Лейзер Вилнюсда яшаган, кейин Белйстокга кўчиб ўтган. 1940-йил мартигача Днепропетровскда, 1940-йил кузидан эса Новомосковскда йшайди. Бу вақтда оғир турмуш ва молиявий шароит туфайли у деярли асар ёзиш билан шуғулланмади. 1941-йилнинг ёзида у Ўзбекистонга эвакуация қилинган. Самарқандда турли завод ва колхозларда ишлаган. Самарқанддан 70 км узоқликдаги колхозда[5] очликдан вафот этган[1].
Акаси – меъмор Хаим Менделевич Меклер.
Ижоди
Лейзер Волф шеърияти сатира ва пародия, ҳақиқатнинг аччиқ иронияси билан ажралиб туради. Шоир ранг-баранг, тез ўзгарувчан образларни қора юмор, очиқ-ойдин истеҳзо орқали маҳорат билан уйғунлаштирган[6][7].
Шеърий тўпламлар
- „Шварце перл“ („Қора марваридлар“, Вилнюс, 1939);
- „Лирик ун сатире“ („Лирика ва сатира“, Москва, 1940);
- „Ди бройне бестие“ („Жигарранг ҳайвон“, Москва, 1943);
- „Лидер“ („Шеърлар“, 1955, вафотидан кейин).
Танланган асарлар
- Балладалар ва шеърлар: „Эрдиш“ („Ер“), „Менахем Мендл ун Шейне Шейндл“, „Тевье дер милхикер“, „Эйропеише сонетн“ („Европа сонетлари“), „Эвигинга“ (Тақлид).
- Драматургия: „Мотке Хабад“ комедияси (Бялисток, 1940), „Дритер тейл Фауст“ („Фаустнинг учинчи қисми“), „А малех ойф дер эрд“ („Ердаги фаришта“) драматик шеърлари ва бошқалар;
- Романлар: „Мизрех ун майрев“ („Шарқ ва Ғарб“, Вилнюс, 1939) ва бошқалар.
Қизиқ фактлар
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Жустин Даниэл Cаммй. „Волф, Лейзер“ (эн). Энcйcлопедиа оф Жеwс ин Эастерн Эуропе. ЙИВО. 2012-йил 5-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 1-декабр.
- ↑ Мичаэл Астоур. „Лейзер Волф [Лазар Wолф“] (эн). Кҳулёт Жоурнал оф Йиддиш Ресеарч (1996). 2012-йил 5-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 2-декабр.
- ↑ „Автобиография Лейзера Вольфа“. 2013-йил 1-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 3-декабр.
- ↑ „Тҳе Модернисц“ (эн). Йиддиш Боок Cентер (2011-йил 15-феврал). 2012-йил 5-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 2-декабр.
- ↑ Cорей Фисчер. „Wҳй Йиддиш?“ (эн). Тҳе Жеwиш Тҳеатер. 2012-йил 5-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 2-декабр.
- ↑ Леонард Прагер. „Фром «Калевала» то «Эвигинго»“ (эн). Йиддиш Литературе анд Лангуаге. «Тҳе Менделе Ревиэw» (1997-йил 12-июн). 2012-йил 5-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 1-декабр.
- ↑ Жустин Даниэл Cаммй, Рутҳ Р. „'Юнг-Вилне': А cултурал ҳисторй оф а Йиддиш литерарй мовемент ин интерwар Поланд“ (эн). Ресеарч Гате. 2012-йил 5-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 2-декабр.
- ↑ А. Суцкевер. „Wооден Степс“ (эн). УC-Пресс Э-Боокс Cоллеcтион. Университй оф Cалифорниа Пресс (1979). 2012-йил 5-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 5-декабр.
- ↑ 9,0 9,1 Ҳ.Ҳолландер. „Ҳулёт 3: Авив 1996“ (эн). Ҳенрй Ҳолландер. Боокселлер. 2012-йил 5-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 5-декабр.
Ҳаволалар
- Лейзер Волф среди членов группи „Юнг Вилне“ (фотография, 1935) (недоступная ссилка)