Волф сони — Қуёш фаоллигининг миқдорий (сонли) кўрсаткичларидан бири. Швейсария астрономи Р. Волф 19-аср ўрталарида киритган. Ушбу формула Р=к (10г+/) билан ифодаланади (формуладаги / — Қуёш гардишидаги доғлар ва бу доғларни бирлаштирадиган гуруҳлар сони, к — коэффициент). Коэффициент к кўп омилларга (телескопнинг каттакичиклилигига, кўринувчанлик шароити ва б.га) боғлиқ бўлади. Халқаро система сифатида Сюрих (Швейсария) расадхонаси 1849 йилда эълон қилган В.с. {к=\) қабул қилинган. В.с. қиймати 2000-йилдан ортиқ вақт (1749 йилдан) мобайнида аниқланган, шунга қарамай у жуда аниқ сон ҳисобланмайди. В.с. Қуёш фаоллигини ва б. кўпгина геофизик ҳодисаларни таққослаш учун қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил