Волфраматлар — волфрамат кислоталарнинг тузлари. В. нормал (таркибида WО42" иони бўлган оддий В., моноволфраматлар), изополиволфраматлар (изополиволфрамат кислоталарнинг тузлари), поливолфраматлар (таркибида \УпОз~+1 иони бўлган В.) ва гетерополиволфраматлар (гетерополиволфрамат кислоталарнинг тузлари)га бўлинади. Оксидланиш даражаси + 1 ва +3 га, гоҳо +2 (Са, Ср, Ва, Р)га тенг бўлган металл моноволфраматларнинг структурасига WО4 тетраэдрлари киради. Ишқорий металлар, магний ва таллий (И)-моноволфраматлар сувда яхши эрийди; эритмаларидан кристаллогидратлар ҳолида ажралиб чиқади. Моноволфраматлар металл тузлари эритмаларига ишқорий металлар В.ини таъсир эттириб ёки стехиометрик миқдордаги металл оксидлари WО3 билан бирга 600—800° да қиздириб олинади. Табиатда моноволфраматлар шеэллит CаWО4, волфрамит (Фе, Мн) WО4 ва б. минераллар кўринишида учрайди. Моноволфраматларга 600—800° да WО3 таъсир эттирилса поливолфраматлар ҳосил бўлади. Моноволфраматлар эритмаларидаги \УО42~анионларининг кислотали муҳитда поликонденсацияланиши натижасида изополиволфраматларнинг анионлари ҳосил бўлади. Ишқорий металлар В. ва силикат, фосфат, арсенат ёки борат кислоталарнинг тузларидан ташкил топган эритмаларда кислотали муҳитда гетероволфраматларнинг комплекс анионлари, мас., [х(W3Ол0)Ж (8-п) ҳосил бўлади. Бу ерда х—Си, П, Ас, Би, п—оксидланиш даражаси. Гетероволфраматлар эритмалардан кристаллогидратлар ҳолида ажралиб чиқади, мас., К3[П(W3О,0)4]4Ҳ2О. Калий ва натрий моноволфраматлари волфрам бронзалари и.ч.да қўлланади. Магний, кадмий ва рух моноволфраматлари — люминофорлар ишқорий металлар ва нодир элементларнинг қўш В. таркибига киради. Ба3WО6 термокатодлар тайёрлашда, кадмий ва тербий моноволфраматлари лазер материали сифатида ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил