Volframit
Волфрамит — волфраматлар гуруҳига мансуб минерал, кимёвий формуласи (Фе, Мн) [WО4]. Қўшимчалари Зн, Мг, Та, Нб, Тҳ, Сc ва б. Моноклин сингонияли. Призматик кристаллар. В.нинг темирга бой тури — ферберит, марганесга бой тури — гюбнерит.
Ранги қўнғир-қора. Қаттиқлиги 5—5,5; с. оғ. 6,7—7,5. Таркибида темир бўлган хиллари оғирроқ, кучсиз магнитли хусусиятга эга. Грейзенлар ва кварс томирларида мусковит, топаз, флюорит, берилл, висмутин, касситерит, молибденит, арсенопирит, камроқ антимонит билан бирга учрайди. Волфрам олинадиган асосий руда. В.дан олинган волфрам металлургияда ўта қаттиқ қотишмалар тайёрлашда, электротехника, кимё, чинни саноати ва кулолчиликда ишлатилади. В. Ўзбекистоннинг Чатқол ва Нурота тоғларида учрайди[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Волфрамит“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (В-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |