Волгоград (1925 йилгача Сарицин, 1961-йилга қадар Сталинград) — Россия Федерациясидаги шаҳар, Волгоград вилоятининг маркази. Волга дарёсининг ўнг соҳилида. Йирик дарё порти, аэропорт бор. Темир йўл тугуни. Кема қатнайдиган Волга-Дон каналининг бошланғич пункти. Аҳолиси 1005 минг киши (1999). Шаҳарга 1589-йилда асос солинган. ХВИИИ аср охирига қадар ҳарбий истеҳком бўлган. 1942-йил июлидан 1943-йил февралгача Волгоградда немис қўшинлари билан шиддатли жанглар бўлган. Волгоград Россия Федерациясининг йирик саноат марказларидан бири. Саноатнинг етакчи тармоқлари: машинасозлик ва металлсозлик (тракторсозлик, кемасозлик, нефт машинасозлиги, моторсозлик ва бошқалар), металлургия (алюминий, қувур, пўлат сим-канат заводлари). Ёғочсозлик, озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, электр энергетика ҳам ривожланган. Консерва, маргарин, сут, пиво заводлари, кондитер фабикаси, гўшт комбинатлари, темир-бетон, уйсозлик заводлари, енгил саноат корхоналари (кўн заводи, тикувчилик фабикалари ва бошқалар) бор. Волгоградда 7та олий ўқув юрти (шу жумладан 3та университет), 5та театр, музейлар (Мамай қўрғонидаги ёдгорлик ансамбли, ўлкашунослик музейи, тасвирий санъат музейи ва бошқалар), мавжуд.

Волгоград
Мамлакат Россия
Област Волгоград вилояти

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил