Волий (араб.— ҳоким, ноиб) — ўрта асрларда Шарқ мамлакатларида вилоят ҳокими (ноиби). В.лар хон ва қирол томонидан тайинланиб, вилоятнинг мутлақ ҳокими ҳисобланган. Мустамлака мамлакатларга метрополия томонидан тайинланган ҳокимлар ҳам шарқ манбаларида В. деб аталган. Масалан, Миср ва Ҳиндистонга 18—ХИХ асрларда юборилган инглиз вице-қироллари В. деб аталган (яна қаранг Вице-қиролликлар, ноиб).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил