Володимир Василевич Миколаенко (украинча: Володимир Васильович Миколаєнко, 1960-йил 8-апрел) — украиналик сиёсатчи. 2014-йил 25-майда бўлиб ўтган Херсон мерининг навбатдан ташқари сайловларида Херсон мери этиб сайланган. Бунгача Херсон шаҳар кенгаши котиби лавозимини эгаллаб, вақтинча мер лавозимида ишлаган. Партиясиз.

Володимир Василевич Миколаенко
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1960-йил 8-апрел (1960-04-08) (66 ёш)
Херсон, Украина ССР. СССР
Сиёсий партияси партиясиз
Таълим Севастопол давлат университети
Касби муҳандис ва кема механиги

Биографияси

Володимир Миколаенко хизматчилар оиласида туғилган[1]. 1967-йилда Херсондаги 16-мактабга ўқишга борган. Мактабни тугатгандан сўнг, 1975-йилда Херсон балиқчилик саноатининг денгизчилик билим юртига кема электростансияларини эксплуатация қилиш мутахассислиги бўйича ўқишга киради. 1979-йилда билим юртни денгиз механикаси мутахассислиги бўйича тамомлаган. Миколаенко Владивостокдаги трал ва рефрижераторли флоти базасида 1982-йилгача кема механики бўлиб ишлаган. 1982-йилдан 1991-йилгача Херсон консерва заводида ишлаган[1].

1984-йилда Херсон саноат институтига, кейин эса Севастопол асбобсозлик институтига ўқишга киради ва уни 1990-йилда тугатиб, денгиз муҳандиси мутахасссилигига эга бўлган. 1991-йилдан Херсон вилояти балиқчилик колхозлари иттифоқи флотида механик бўлиб ишлаган. 1993-йилдан 2006-йил май ойигача хусусий корхона раҳбари лавозимида ишлаган[1].

2006-йил июн ойида Херсондаги Днепр туман кенгаши раисининг ўринбосари лавозимини эгаллайди. Худди шу йили 5-чақириқ Херсон шаҳар кенгашига сайланган ва 2010-йилда яна шаҳар кенгашига сайланган[1].

Евромайдан иштирокчиси, шундан сўнг 2014-йил май ойида Херсон мери этиб сайланди[2].

Украина шарқидаги норозилик намойишлари чоғида Херсондаги провокацияларнинг олдини олиш ва айирмачилар томонидан шаҳарни эгаллаб олишнинг иложи йўқлиги борасида ўзининг қаттиқ позициясини билдиради[3].

2015-йилда 1-босқичда 24,81 фоиз (20 903 киши), иккинчи босқичда эса 67,78 фоиз (37 532 киши) овоз тўплаган ҳолда шаҳар ҳокими этиб сайланади.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „МИКОЛАЄНКО ВОЛОДИМИР ВАСИЛЬОВИЧ“. Қаралди: 2024-йил 25-май.
  2. ↑ „Глава городской "Батькивщины" обошел оппонентов.“. 1+1 (2014-йил 28-май). 2015-йил 18-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 13-май.
  3. ↑ „Владимир Миколаенко: «Если потребуется, будем стрелять на поражение»“. 2015-йил 10-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 13-май.