Вологда — Россиядаги шаҳар, Вологда вилоятининг маркази. Темир йўл тугуни. Вологда дарёси бўиидаги пристан. Аҳолиси 311,8 минг киши (2024). Шаҳар ҳақидаги дастлабки маълумотлар 1147 йилдан бошлаб учрайди. ХВИ—ХВИИ асрларда йирик савдо-сотиқ маркази бўлган. Саноатининг асосий тармоғи машинасозлик ва металлсозлик. Озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Енгил саноат ҳам катгагина ўрин тутади: зиғир тола комбинати, тикувчилик, пўстин фабрикалари, мебел комбинати, қурилиш материаллари корхоналари бор. Тўр (кружево) тўқишнинг муҳим маркази. 3 олий ўқув юрти, 3 театр, 3 музей, жумладан суратлар галереяси бор.

Вологда
Мамлакат Россия
Област Вологда вилояти

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил