Волт-ампер — Халқаро бирликлар тизими (СИ)да ўзгарувчан ток тўлиқ қувватининг ўлчов бирлиги. Электр занжирдаги ток кучи А таъсир қийматининг унинг қисмларидаги кучланиш В га кўпайтмасидан иборат. В-А билан белгиланади. Фаол қувват (бирлиги — ватт) ва реактив қувват (бирлиги — вар) хилларга бўлинади. В.-А манбанинг занжирга берган энг кўп қувватини ёки электр занжири истеъмол қиладиган тўла қувватни билдиради. Номинал тўла қувват ўзгарувчан тоқса ишлайдиган электр машиналари, трансформаторлар параметрларини, шунингдек номинал кучланишда улардаги энг катта ток кучини аниқлаш имконини беради. Ток ва кучланишнинг амалдаги қийматлари амперметр ва волтметр билан ўлчанади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил