Vostok
Восток — 1) Ер атрофидаги орбитада учиш учун собиқ Иттифоқда яратилган бир кишилик космик кема (КК)ларнинг номи. "В."да 1961-йил 12 апрелда космонавт-учувчи Юрий Гагарин дунёда биринчи марта космосга парвоз қилди. КК Бойқонур космодромидан учирилди. Ер атрофини бир марта айланиб, Ерга қўндирилди. Орбита перигейи бал. 181 км, апогейи бал. 327 км. "В." ККси сфера шаклдаги қўндириладиган аппарат (бу қисм айни вақтда космонавт кабинаси ҳам ҳисобланади), борт аппаратлари ва тормозлайдиган ҳаракат қурилмаси жойлаштирилган қисмлардан иборат. КК охирги босқичининг учирувчи ракета билан бирга умумий оғирлиги 6,17 т, уз. 7,35 м, учирувчи ракетасиз соф оғирлиги 4,73 т, қўндириладиган аппаратнинг оғирлиги 2,4 т ва диаметри 2,3 м. 1961 — 1963-йилларда 6 та "В." 6 космонавтни космосга олиб чиқди; 2) собиқ Иттифоқда ККларни учирадиган 3 поғонали элтувчи ракета; учала поғонада ҳам суюқ ёнилғи ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |