Walter Abbott
Wалтер Абботт (талаффузи: Уолтер Эббот)(1877-йил 7-декабр – 1941-йил 1-феврал) инглиз футболчиси. Аббот Англиянинг Смолл Ҳит (кейинчалик Бирмингем ва кейин Бирмингем Cитй деб номланган), Эвертон ва Бернли[1] клубларида ўйнаган.
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Wалтер Абботт | ||
| Таваллуд санаси | 7-декабр 1877-йил | ||
| Таваллуд жойи | Бирмингҳам, Англия | ||
| Вафот санаси |
1-феврал 1941-йил (63 ёшда) | ||
| Вафот жойи | Бирмингҳам, Англия | ||
| Бўйи | 5 фт 9 1⁄2 ин (1.77 м) | ||
| Амплуаси | Ҳимоячи | ||
Клубдаги фаолияти
Бирмингемлик бўлган Абботт маҳаллий „Смолл Ҳит“ клуби ўйинчиси бўлгунга қадар Роузвуд Виктория жамоасида футбол ўйнашни бошлаган. У чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаган ва клуб учун 85 ўйинда майдонга тушиб 66 та гол уришга муваффақ бўлган. 1898—1999-йилги мавсумда у 42 та гол уриб, иккинчи дивизионда 33 та гол уриб, турнирнинг энг яхши тўпурари бўлган.
1899-йил июн ойида у Ливерпоолнинг "Эвертон" клубига ўтган. У ерда Аббот қанот ярим ҳимоячиси сифатида ўйнаган. У 1908-йилгача „Тоффеэс“ сафида ўйнаган, жами 291 та ўйин ўтказиб, 37 та гол урган. У жамоага чемпионатнинг икки соврини, шунингдек, икки марта Англия кубоги финалида иштирок этишига ёрдам берган. 1906-йил финалида ғалаба қозонган[1].
1908-йил май ойида у Иккинчи дивизион клуби „Бернли“ га ўтган. У клубдаги дебютини 1908-йилнинг 1-сентябрида Турф Моорда Честерфилдга қарши ўйинда ўтказган. У чап ярим ҳимоячи позицияларида ўйнаган. Аббот клуб сафида жами 65 та ўйин ўтказган[2].
1910-йилда Аббот Смолл Ҳит (бирмингем деб ўзгартирилган) жамоасига қайтган, аммо олган жароҳати туфайли футболни тарк этишидан олдин жамоа учун фақат битта ўйинда майдонга тушган[1].
Терма жамоадаги фаолияти
1902-йилнинг 3-мартида Аббот Англия терма жамоаси сафидаги илк ва ягона ўйинини ўтказган[3].
Ютуқлари
Эвертон
- Англия вице-чемпиони : 1901—2002, 1904—2005
- Англия кубоги ғолиби: 1906-йил
- Англия кубоги финалчиси: 1907-йил
Шахсий ютуқлари
- Иккинчи дивизион тўпурари: 1898—1899 (33 гол)[1]
Шаҳсий ҳаёти
Футболчилик фаолиятини якунлагач, Бирмингемдаги автомобил двигателлари заводида ишлаган[1].
У 1941-йилда Бирмингемда 63 ёшида вафот этган[4].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „Wалтер Абботт“ (эн). Энгланд Фоотбалл Онлине. 2022-йил 24-майда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Тҳе Cларец Чрониcлес: Тҳе Дефинитиве Ҳисторй оф Бурнлей Фоотбалл Cлуб, 2007.
- ↑ „Wалтер Абботт“ (эн). Энгландстац. 2022-йил 3-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-ноябр.
- ↑ Бирмингҳам Cитй: А Cомплете Реcорд, 1995.