Сcотт (1822)

СКОТТ (Сcотт) Валтер (1771.15.8, Эдинбург — 1832.21.9, Аббоцфорд) — инглиз ёзувчиси, тарихий роман жанрининг асосчиси. 1799-йилдан Селкирк графлигида шериф, 1806-йилдан суд котиби бўлиб ишлаган. Илк асари — „Иван оқшоми“ (романтик баллада, 1800). Шотланд халқ балладаларини тўплаб, 3 жилдли тўпламини (1803) нашр этган. Скотт 9 та достон, 26 та роман, бир нечта қисса ҳамда адабийтанқидий ва тарихий асарлар муаллифидир.

Скоттнинг 1745-йилда Англияда рўй берган тарихий воқеа — якобитлар қо'зғолонига бағишланган „Уэверли“ романи (1814) унга катта шон-шуҳрат келтирган. Скоттнинг романлари орасида шотланд халқи ҳаётидан олинган „Пуританлар“ (1816) ва „Роб Рой“ (1—3-жилдлар, 1818) асарлари алоҳида аҳамиятга эга. Агар 1 романида 1660-йилда тарих саҳнасига қайта чиққан стюартлар сулоласига қарши 1679-йилда кўтарилган қўзғолон тасвирланган бўлса, „Роб Рой“ асарида „шотланд Робин Гуди“ — халқ қасосчиси образи яратилган. Скоттнинг романларидаги Уэверли ва Роб Рой образлари, гарчанд марказий қаҳрамонлар ҳисоблансалар-да, аслида бир-бирлари билан курашаётган турли сиёсий кучларни ўзаро боғловчи кўприк вазифасинигина бажарадилар.

1819-йилдан кейин Скоттнинг ижодида рўй берган силжиш натижасида ёзувчи асарларининг мавзу доираси анча кенгайган. Скотт Англия, Франсия, Ўртаер денгизи минтақасидаги мамлакатлар ҳаётига ҳам мурожаат этган. Ўртаер денгизи теварагида яшовчи халқлар ҳаёти Скоттнинг "Тумор" (1825) ва „Граф Роберт Парижли“ (1832) романларида ўз ифодасини топган. Англиянинг ХИИ аср охиридаги, Франсиянинг Людовик ХИ давридаги тарихи билан боглик воқеалар эса "Айвенго" (1—3ж.лар, 1820), „Кенилворт“ (1—4-жилдлар, 1823), „Вудсток“ (1-3-жилдлар, 1826), „Перт гузали“ (1828) романларида катта маҳорат билан талқин қилинган. Сўнгги асарлари тарихий роман жанрининг шоҳ намуналари ҳисобланади. Скоттнинг бу асарларида Англия ва Шотландияда ягона миллий давлатнинг ташкил топиш жараёнини кузатиш билан бирга (масалан, „Айвенго“ асарида) жамиятдаги турли қатламларнинг маиший ва маънавий ҳаётини тасвирлашга (масалан, „Кенилворт“ асарда) катта эътибор берган.

Скоттнинг 20-йиллар ижодида танқидий реализм руҳидаги „Сент Ронан сойлари“ (1-3-жилдлар, 1824) романидан ташқари, тарихий ва тарихий-адабий мавзудаги „Наполеон Бонапарт ҳаёти“ (1-9-жилдлар, 1827), „Шотландия тарихи“ (1-3-жилдлар, 1830), „Лорд Байроннинг ўлими“ (1825) сингари асарлари муҳим ўрин эгаллайди. Скотт тарихий роман жанрининг қонун-қоидаларини ҳам жорий этган. Скотт бошлаб берган тарихий роман жанри ХИХ асрнинг 2-ярмида Европа, ХХ аср бошларида Осиё халқлари адабиётида кенг ривож топди. Унинг айрим ҳикоялари ўзбек тилига таржима қилинган.

Манбалар

  • Собрание сочинений, т. 1—20. М.Л., 196065.

Адабиёт

  • Пирсон Х., Валтер Скотт, М.. 1983.