Wалтҳер Эмануэл Функ (талаффузи: Уолтер Эмануэл Функ; 18-август 1890-йил, Тракенен, Шарқий Пруссия — 31-май 1960-йил, Дусселдорф) — немис журналисти, нацистлар иқтисодиёт вазири, Реичсбанк президенти.

Wалтҳер Функ
 21-Германия иқтисод вазири
Мансаб даври
4-феврал 1938-йил – 1-май 1945-йил
Канслер Адолф Гитлер
Ўтмишдоши Герман Геринг
Вориси лавозим бекор қилинган
 7-Рейхсбанк президенти
Мансаб даври
19-январ 1939-йил – 1-май 1945-йил
Канслер Адолф Гитлер
Ўтмишдоши Ялмар Шахт
Вориси лавозим бекор қилинган
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 18-август 1890-йил
Тракенен, Шарқий Пруссия
Вафоти 31-май 1960-йил(1960-05-31)
(69 ёшда)
Дюсселдорф
Миллати немис
Сиёсий партияси НСДАП
Турмуш ўртоғи Луиза Шитт-Зибен (1919-йилдан)
Онаси Софиа Урбшат
Отаси катта Wалтҳер Функ
Таълим Гумболдт номидаги Берлин Университети
Лейпсиг Университети
Касби немис журналисти
Имзоси
Мансублиги Герман империяси
Қўшин тури пиёда қўшинлар
Хизмат йиллари 1915-1916
Унвони 4
Мукофотлари оддий аскар

Биографияси

Тадбиркор оиласида туғилган. Wалтҳернинг амакиси — пианиночи Алфред Рейзенауэр , Листнинг севимли шогирди[1] бўлган.

1908-1912-йилларда Лейпсиг ва Берлинда ҳуқуқ, адабиёт, мусиқа ва иқтисод бўйича таҳсил олган. „Берлинер Натионал-Зеитунг“ ва „Леипзигер Неуэсте Начричтен“ газеталарида ишлаган. 1915-1916-йилларда ҳарбий хизматни ўтаган, ҳарбий хизматга яроқсиз деб бўшатилган.

1921-йилдан Берлин фонд биржаси муҳаррири, 1927-йилдан Берлин фонд биржаси ва Берлин саноат ва савдо палатаси матбуот хизмати раиси, 1928-йилдан 1932-йилгача Германия саноат жамияти ва ижтимоий сиёсат бошқарувининг етакчи аъзоси бўлган.

1931-йил май ойидан НСДАП „Сиёсий ва иқтисодий матбуот хизмати“нинг муҳаррири бўлиб ишлаган. 1933-йил февралдан у Гитлернинг шахсий матбуот ёрдамчиси этиб тайинланади. 1933-йил март ойида у Халқ таълими ва тарғибот вазирлигининг давлат котиби этиб тайинланди ва шу билан бирга ҳукумат матбуот котиби сифатида ҳам ишлайди. 1933-йил 15-ноябрда Император Маданият палатаси раисининг ўринбосари этиб сайланди.

1938-йил 4-февралда Шахт истеъфога чиққанидан сўнг у Рейх иқтисодиёт вазири этиб тайинланди. 1939-йил 19-январдан Рейхсбанкининг президенти, 1939-йил августдан — ҳарбий-иқтисодий чоралар учун мас’ул бўлган Рейх Мудофаа Вазирлар Кенгашининг аъзоси бўлди.

1940-йилда у яҳудийларнинг банклар ва бошқа муассасаларда сақланадиган мулкка бўлган ҳуқуқларини бекор қилади[2].

1943-йил 4-февралда у уруш иқтисодиётига алоқадор бўлмаган барча корхоналарни ёпишни буюрди. Ўша йилнинг сентябр ойида у Қурол-яроғ вазири Алберт Шпеэрнинг марказий режалаштириш штабига аъзо бўлди, у Иттифоқчиларнинг бомбардимонига қарамай, ҳарбий ишлаб чиқаришни кўпайтиришга муваффақ бўлди.

1944-йилга келиб Функ ўз мавқейини йўқотди, чунки Алберт Шпеэр унинг самарасиз ишидан норози эди[2]

1945-йил 11-майда у Британия қўшинлари томонидан Рур вилоятида ҳибсга олинди.

Нюренберг суд жараёни. 1945/1946 йй.

1946-йил 1-октябрда Нюрнбергдаги судда у Халқаро ҳарбий трибунал томонидан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди ва ўша йилнинг ноябрида у Шпандау қамоқхонасига олиб кетилди.

1957-йил 16-майда Функ соғлиғи сабабли эрта озод қилинди.

1958-йил декабр ойида у 10 900 немис маркаси миқдорида жаримага тортилди[2]

Wалтҳер Функ 1960-йил 31-майда Дюсселдорфда вафот этди.

Функ (õнгда) 1944-йил августда давлат котиби Франц Хейлерни ҳарбий хизматлари учун Рицарлик ҳочи медали билан мукофотламоқда.

Ҳукумат мукофотлари

  • И даражали Авлиё Александр ордени — 1938-йил 12-октябр, Болгария подшоси Борис ИИИ фармони асосида мукофотланган[3]...

Манбалар

  1. ↑ Эрнст Ганфштенгль „Глава 12“, . Гитлер. Утраченные годы. Воспоминания сподвижника фюрера. 1927—1944. М.: Центрполиграф, 2007. ИСБН 978-5-9254-2945-1. 
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „Биограпҳиэ: Wалтҳер Функ, 1890-1960“. 2013-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 20-январ.
  3. ↑ В. К. Волков. Мюнхенский сговор и балканскиэ страни. М., „Наука“, 1978. стр.112

Адабиётлар

  • Оэстреич Пол. Wалтҳер Функ. Мюнхен: Эҳер, 1940 (расмий таржимаи ҳоли).
  • Залесский К.А.. Кто был кто в Третьем рейхе: Биографический энциклопедический словарь. Андоза:М.: Астрел, 2002. ИСБН 5-17-015753-3. 
  • Роналд Смелсер, Энриcо Сйринг, Раинер Зителманн. Диэ брауне Элите ИИ. 21 wеитере биограпҳисче Скиззен. Дармстадт: Wиссенсчафтличе Бучгеселлсчафт, 1993 — 91—102-бет. ИСБН 3-534-80122-9. (олм.)
  • Эрнст Клеэ. Дас Персоненлехикон зум Дриттен Реич. Wер wар wас вор унд нач 1945. Франкфурт ам Маин: Фисчер-Тасченбуч-Верлаг, 2005 — 172-бет. ИСБН 3-596-16048-0. (олм.)
  • Ҳерманн Wеиß. Биограпҳисчес Лехикон зум Дриттен Реич. Франкфурт ам Маин: С. Фисчер Верлаг, 1998 — 136—137-бет. ИСБН 3-10-091052-4. (олм.)

Ҳаволалар