Wатфорд (тўлиқ номи Wатфорд футбол клуби инглизча: Wатфорд Фоотбалл Cлуб — инглизча талаффузи: /ˈwɒтфəрд 'футбɔ:л клʌб/) — Англиянинг профессионал футбол клуби бўлб, клуб Шарқий Англияда жойлашган. У 1881-йилда „Wатфорд Роверс“ сифатида ташкил этилган.

Wатфорд
Wатфорд бадге
Тўлиқ номи Wатфорд Фоотбалл Cлуб
Лақаби
  • Тҳе Ҳорнец
  • Еллоw Армй
  • Тҳе 'Орнс
Асос солинган 1881 (144 йил аввал) (1881)
Виcараге Роад
Сиғими 22,200[1]
Эгаси Гино Поззо
Раиси Сcотт Духбурй[2]
Ҳеад cоач Том Cлеверлей
Лига ЭФЛ Чампионшип
Ўрни ЭФЛ Чампионшип, 16тҳ оф 24
Вебсайти Клуб сайти
Амалдаги мавсум

Англия футбол лигаси тизимидаги иккинчи энг муҳим дивизион бўлган чемпионатда ўйнайди.

Клубнинг энг юқори ютуқлари — 1982/83-йилги мавсумда Англия олий дивизионида 2-ўрин ва 1983/84 ва 2018/2019-йилги мавсумларда Англия кубоги финали қатнашчиси.

Wатфорднинг уй майдони 1922-йилдан бери „Виcараге Роад“ ҳисобланади.

Тарихи

„Wатфорд Роверс“га 1881-йил жамоада ҳимоячи сифатида ўйнаган Генри Гроверанд томонидан асос солинган[3]. Дастлаб ҳаваскор футболчилардан ташкил топган жамоанинг ўз стадиони бўлмаган ва Wатфорднинг турли жойларида ўйнаган. Клуб биринчи марта 1886/87-йилги мавсумда Англия кубогида иштирок этган ва 1889-йилда жамоа Хертфордшир кубогидаги ғалабани нишонлаган. Жамоа 1890-йилда „Wест Ҳертфордшире Атҳлетиc Cлуб“нинг футбол бўлимига айланади ва „Cассио Роад“га кўчиб ўтади. Клуб 1893-йилда „Wест Хертфордшир“ деб ўзгартирилди. „Роверс“ 1896-йилда Жанубий лигага қўшилади ва 1897-йилдан бошлаб ўйинчиларга маош тўлашни бошлайди ва профессионал клубга айланади. „Wест Хертфордшир“ 1898-йилда маҳаллий рақиби „Wатфорд Сент-Мери“ билан бирлашди, бирлашган жамоа „Wатфорд“ номи билан машҳур бўлди.

„Лутон Тоwн“ билан қарама-қаршилик

„Wатфорд“ мухлисларининг асосий рақиби қўшни Бедфордширда жойлашган „Лутон Тоwн“ футбол клубидир. Жамоалар мунтазам равишда Жанубий лигада 1900-йилдан 1920-йилгача ўйнашган ва 1937-йилгача, „Лутон“ Жанубий учинчи дивизионга кўтарилгунга қадар Футбол Лигасида давом этишган[4]. 1963 йилга қадар „Wатфорд“ рақибларига қараганда қуйи дивизионда бўлган.

Либоси

Қуйида 2011-йилги Wатфорд клуби либослари келтирилган[5].

Уйда

forma
forma
forma

Меҳмонда

forma
forma
forma

Захирада

forma
forma
forma

Манбалар

  1. ↑ „Премиэр Леагуэ Ҳандбоок 2019/20“. Премиэр Леагуэ. 2020-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 27-июл.
  2. ↑ "Cлуб Статемент" (Wайбаcк Мачине сайтида 20 Деcембер 2016 санасида архивланган). wатфордфc.cом. Ретриэвед 11 Деcембер 2016.
  3. ↑ „Тҳей шапед тҳе cлуб“. Wатфорд Фоотбалл Cлуб (2008-йил 29-май). 2008-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 27-октябр.
  4. ↑ Жонес 1998, пп. 27-63.
  5. ↑ „Wатфорд - Ҳисториcал Фоотбалл Киц“. www.ҳисториcалкиц.cо.ук. Қаралди: 2022-йил 5-сентябр.