Wendy's
Wендй'с (сўзма-сўз – „Вендида“; талаффузи: Вендис) – АҚШнинг Тҳе Wендй'с Cомпанйга тегишли тезкор овқатланиш ресторанлари тармоғи. Компаниянинг бош қароргоҳи Дублинда (Огаё штати) жойлашган.
| Тури | шўба корхона |
|---|---|
| Тармоғи | ресторан |
| Эгаси | Тҳе Wендй'с Cомпанй |
| Қачон асос солинган |
15-ноябр, 1969-йил Cолумбус, АҚШ |
| Жойлашуви | Даве Тҳомас булвари 1-уй |
| Асосчи(лари) | Даве Тҳомас |
| Раҳбарият |
Тодд А. Пенегор (президент, CЕО) Cарл Лоредо (CМО) |
| Маҳсулот(лар)и | |
| Вебсайти | wендйс.cом |
Тармоқ бутун дунё бўйлаб франшиза асосида очилган 6207 та ресторанга эга (2017-йил январ ойи маълумотлари), ресторанларнинг 77 фоизи Шимолий Америкада жойлашган, Бургер Кинг, Субwай ва МcДоналд'с тармоқларининг асосий рақобатчиси ҳисобланади.
Wендй'с ресторанлари 10 турдаги мол гўштли ва 9 турдаги товуқ гўштли бургерлар, бир нечта турдаги қовурилган картошка, пиширилган картошка, 5 турдаги салат, „Чили“ ҳамда 30 га яқин ширинликлар ва ичимликларни ўз ичига олган маҳсулотлар сотади. Бундан ташқари, ҳар мавсумда ассортимент янгиланади.
Wендй'с’га келгач, ташриф буюрувчи шахсий хоҳиш-истакларига қараб бургер учун масаллиқ буюриши мумкин – бу ерда тайёр бургерлар сотилмайди, емак ҳар бир ташриф буюрувчи буюртма берилгандан сўнг алоҳида тайёрланади.