Wеслей Андреw Фодерингҳам (1991-йил 14-январда туғилган) — Англиялик профессионал футболчи. Англия Премер-лигасининг Wест Ҳам Унитед жамоасида дарвозабон сифатида ўйнайди. У аввалроқ Англия У-19 ёшлар терма жамоасида ҳам ўйнаган.

Wес Фодерингҳам
Фодерингҳам Wест Ҳам Унитед сафида
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Wеслей Андреw Фодерингҳам[1]
Таваллуд санаси 1991-йил 14-январ (1991-01-14) (35 ёш)
Таваллуд жойи Ҳаммерсмитҳ, Лондон, Англия
Бўйи 1.85м[2]
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Wест Ҳам Унитед
Рақами 21
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2000–2009 Фулҳам
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2009–2010 Фулҳам 0 (0)
2010 → Бромлей (ижара) 9 (0)
2010–2012 Cрйстал Палаcе 0 (0)
2010 → Бромлей (ижара) 13 (0)
2011 → Бореҳам Wоод (ижара) 5 (0)
2011 → Ҳистон (ижара) 9 (0)
2011–2012 → Сwиндон Тоwн (ижара) 12 (0)
2012–2015 Сwиндон Тоwн 152 (0)
2015–2020 Рангерс 112 (0)
2020–2024 Шеффиэлд Унитед 102 (0)
2024– Wест Ҳам Унитед 0 (0)
Миллий терма жамоа
2006–2007 Англия У16 5 (4)
2007–2008 Англия У17 0 (0)
2009–2010 Англия У19 3 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2024-йил 26-июн учун)

Клублардаги фаолияти

Илк фаолияти

Фодерингҳам Лондоннинг Ҳаммерсмит шаҳрида туғилган. У дастлабки фаолиятини Фулҳам клубининг ёшлар жамоасида бошлаган ва кейинчалик Бромлей клубига ижарага ўтган[3][4]. Фулҳам жамоасидан кетганидан сўнг, 2010-йил август ойида у Cрйстал Палаcе билан илк профессионал шартномасини имзолаган ва 2011-йил март ойида Ҳистон клубига ижарага ўтган[5][6].

Сwиндон Тоwн

Фодерингҳам плайинг фор Сwиндон Тоwн ин 2013

2011-йил октабр ойида Фодерингҳам жароҳат олган Пҳил Смитҳ ўрнига 2-лиганинг Сwиндон Тоwн жамоасига ижарага ўтган ва 15-октабр куни Аccрингтон Станлей жамоасига қарши ўйинда ўз дебютини амалга оширган[7]. Сwиндон сафидаги ижара даврида 15 та ўйинда бор-йўғи 6 та гол ўтказган, 9 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган[8]. Бу натижалар мураббий Паоло Ди Cаниога Фодерингҳамни номаълум трансфер суммаси эвазига 2012-йил 6-январда сотиб олишга ундаган ва у билан 2014-йил июлигача шартнома имзоланган[9]. Фодерингҳам жами 24 та ўйинда дарвозани дахлсиз сақлаб Сwиндон билан 2011–2012-йилги 2-лига чемпионлигини қўлга киритган[10][11].

2012–2013-йилги мавсумни Фодерингҳам кетма-кет 4 та қуруқ ўйин билан бошлаган ва кейинчалик, Лига кубогида Премер-лиганинг Сток Сити жамоасини 4-3 ҳисобида мағлуб этишда муносиб ҳисса қўшган[12]. Бироқ, кейинги ўйинда Престон Норт Эндга қарши ўйиннинг 21-дақиқасида, жамоа 2:0 ҳисобида ютқазаётганида захирага олинган ва бу ҳолат Фодерингҳамнинг кескин норозилигига сабаб бўлган[13]. Мураббий Ди Cанио унинг ушбу хатти-ҳаракатини омма олдида танқид қилган ва агар у узр сўрамаса, клубни тарк этишини айтган[14][15]. Фодерингҳам кейинчалик кечирим сўраган[16].

Фодерингҳам 2014–2015-йилги мавсум охирида шартномаси тугагач эркин агентга айланган[17].

Рангерс

2015-йил 3-июл куни Фодерингҳам Шотландия чемпионатининг Рангерс клуби билан уч йиллик шартнома имзолаган[18]. У клуб сафидаги дебютини Шотландия чемпионлар кубогининг биринчи босқичида Ҳиберниан жамоасига қарши ўйинда ўтказган ва янги мураббий Марк Wарбуртон даврида жамоанинг асосий дарвозабонига айланган[19]. 2016-йил 19-июл куни у Рангерс билан шартномасини 2019-йилгача узайтирган. 2018-йил июл ойида жамоанинг янги мураббий Стевен Геррард томонидан Аллан МcГрегор Рангерсга қайтарилгач Фодерингҳам иккинчи дарвозабон бўлиб қолган. У мавсумдаги илк ўйинни Шотландия Лига кубогида Килмарноcк жамоасига қарши ўтказган. Ўша ўйинда унинг жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Wес 2020-йилнинг 19-май куни шартномаси тугаши билан Рангерсни тарк этиши э'лон қилинган[20].

Шеффиэлд Унитед

2020-йил 17-июл куни Фодерингҳам Премер-лиганинг Шеффиэлд Унитед жамоасига билан уч йиллик шартнома имзолаган[21]. 2021/2022-йилги мавсумда, мураббий Паул Ҳеcкингботтом пайтида Фодерингҳам асосий саналган[22].

2022–2023-йилги мавсумда Фодерингҳам 44 ўйинда 18 та қуруқ ўйин ўтказган ва Шеффиэлд Унитеднинг Премер-лигага қайтишини ёрдам берган[22].

2023-йил сентабр ойида Шеффиэлд Унитед Тоттенҳам Ҳоцпур жамоасига қарши 2:1 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг Фодерингҳам ирқчиликка асосланган ҳақорат ва таҳдидларга дуч келган[23]. Кейинги ҳафтада эса Неwcастле Унитед жамоасига қарши 0:8 ҳисобида мағлуб бўлган ва бу жамоа учун рекорд мағлубият ҳисобланган. Ушбу ғалаба Неwcастле учун Премер-лигадаги энг йирик ғалаба ҳисобланади[24][25].

Фодерингҳам 2023–2024-йилги мавсум охирида эркин агентга айланган[26].

Wест Ҳам Унитед

2024-йил 26-июн куни Премер-лиганинг Wест Ҳам Унитед эркин агент мақомидаги Фодерингҳам билан икки йиллик шартнома имзолаганини эълон қилган[27].

Халқаро фаолияти

Фодерингҳам Англия терма жамоасининг турли даражаларида, шу жумладан Англия У-19 ёшлар терма жамоасида ўйнаган[28].

Манбалар

  1. ↑ „2020/21 Премиэр Леагуэ сқуадс cонфирмед“. Премиэр Леагуэ (2020-йил 20-октябр). Қаралди: 2020-йил 25-октябр.
  2. ↑ „Шеффиэлд Унитед ФC - Wес Фодерингҳам“. суфc.cо.ук. Қаралди: 2020-йил 25-октябр.
  3. ↑ „Фодерингҳам жоинс он лоан фром Фулҳам“. Бромлей Ф.C. 2014-йил 20-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 17-октябр.
  4. ↑ „Плаер Cонтраcт Роунд-Уп“. Фулҳам Ф.C. (2010-йил 1-июн). 2011-йил 8-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 19-апрел.
  5. ↑ „Cрйстал Палаcе снап уп кеэпер Wеслей Фодерингҳам“. ББC Спорт. ББC (2010-йил 19-август).
  6. ↑ „Ҳистон сигн Фодерингҳам, Асафу-Аджае анд Cох он лоан“. ББC Спорт. ББC (2011-йил 25-март).
  7. ↑ „Сwиндон Тоwн бринг ин Cрйстал Палаcе кеэпер Фодерингҳам“. ББC Спорт. ББC (2011-йил 14-октябр).
  8. ↑ „Аccрингтон 0–2 Сwиндон“. ББC Спорт. ББC (2011-йил 15-октябр).
  9. ↑ „Wес Фодерингҳам леавес Cрйстал Палаcе фор Сwиндон Тоwн“. ББC Спорт. ББC (2012-йил 6-январ).
  10. ↑ „Стоке 3–4 Сwиндон (аэт)“ (эн-ГБ). ББC Спорт (2012-йил 28-август). Қаралди: 2023-йил 4-декабр.
  11. ↑ „Он тҳис дай: 2012. Чампионс интервиэw. Wес Фодерингҳам“. Сwиндон Тоwн (2020-йил 28-апрел). Қаралди: 2020-йил 5-октябр.
  12. ↑ „Стоке 3–4 Сwиндон (аэт)“ (эн-ГБ). ББC Спорт (2012-йил 28-август). Қаралди: 2023-йил 4-декабр.
  13. ↑ „Престон 4–1 Сwиндон“ (эн-ГБ). ББC Спорт (2012-йил 2-сентябр). Қаралди: 2023-йил 4-декабр.
  14. ↑ Баилей, Граэме „Ди Cанио фумес ат кеэпер“. СкйСпорц. Қаралди: 2012-йил 3-сентябр.
  15. ↑ „Ди Cанио гоалкеэпер рант. Приcелесс (видео)“. ФФО. Қаралди: 2012-йил 3-сентябр.
  16. ↑ „Паоло Ди Cанио 'форгивес' Wес Фодерингҳам фор Престон роw“. ББC Спорт. ББC (2012-йил 3-сентябр). Қаралди: 2016-йил 7-август.
  17. ↑ „Релеасед Лист“. Сwиндонтоwнфc.cо.ук (2015-йил 1-июн). Қаралди: 2016-йил 7-август.
  18. ↑ „Рангерс сигн гоалкеэпер Wес Фодерингҳам“. ББC Спорт. ББC (2015-йил 3-июл). Қаралди: 2015-йил 3-июл.
  19. ↑ „Wес & Роб Эхтенд Cонтраcц“. Рангерс.cо.ук. Рангерс Фоотбалл Cлуб (2016-йил 19-июл).
  20. ↑ „Рангерс: Андй Ҳаллидай, Жон Фланаган & Wес Фодерингҳам амонг сих эхиц“. ББC Спорт. ББC (2020-йил 19-май). Қаралди: 2020-йил 24-май.
  21. ↑ „Гоалкеэпер сигнс“. Шеффиэлд Унитед (2020-йил 17-июл). Қаралди: 2020-йил 17-июл.
  22. ↑ 22,0 22,1 „Wес Фодерингҳам“. Шеффиэлд Унитед (2023-йил 26-декабр). Қаралди: 2023-йил 26-декабр.
  23. ↑ Деск, Спорц „Шеффиэлд Унитед cондемн раcист абусе аимед ат Wес Фодерингҳам афтер Спурс матч“. СпорцМах (2023-йил 17-сентябр). 2024-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 29-май.
  24. ↑ Друрй, Сам „Шеффиэлд Унитед 0-8 Неwcастле Унитед: Виситорс тҳраш Бладес то матч тҳеир реcорд Премиэр Леагуэ wин“. ББC Спорт (2023-йил 22-сентябр). Қаралди: 2024-йил 29-май.
  25. ↑ Фишер, Бен „Неwcастле тҳраш Шеффиэлд Унитед 8-0 ас Алехандер Исак cапс ҳумилиатион“. тҳе Гуардиан (2023-йил 24-сентябр). Қаралди: 2024-йил 29-май.
  26. ↑ Риcе, Лиам „ЛИСТЕД: Эверй плаер релеасед бй Чампионшип cлубс тҳис суммер“. Ҳералд Сериэс (2024-йил 29-май). Қаралди: 2024-йил 29-май.
  27. ↑ „Wест Ҳам Унитед сигн гоалкеэпер Wес Фодерингҳам“. Wест Ҳам Унитед Ф.C. (2024-йил 26-июн). Қаралди: 2024-йил 26-июн.
  28. ↑ „Wес ФОДЕРИНГҲАМ“. Сwиндон-Тоwн-ФC.cо.ук (2016-йил 1-январ). Қаралди: 2024-йил 29-май.

Ҳаволалар