Wиллиам Бутчер (талаффузи: Уилям Бутчер) (1995-йил 6-январда туғилган) — америкалик профессионал хоккей ҳимоячиси. Wиллиам Бутчер ҳозирда Америка Хоккей Лигасида (АҲЛ) „Техас Старс“ хзоккей жамоасида ўйнайди ва Миллий Хоккей Лигасининг (НҲЛ) „Даллас Старс“ хоккей клуби билан шартнома асосида фаолият олиб боради.

Wилл Бутчер
Туғилган жойи 1995-йил 6-январ (1995-01-06) (31 ёш)
Сун Праириэ, Wисcонсин, АҚСҲ
Бўйи 5 фт 10 ин (178 cм)
Оғирлиги 190 лб (86 кг; 13 ст 8 лб)
Позицияси ҳимоячи
Майдондаги жойлашган ўрни чап қанот
НҲЛ
Собиқ жамоалар
Даллас Старс
Неw Жерсей Девилс
Буффало Сабрес
Техас Старс
Миллий жамоа  Америка Қўшма Штатлари
НҲЛга кириш драфти 123-ўриндаги танлов, 2013
Cолорадо Аваланче
Жамоалардаги фаолият 2017—ҳозиргача

Ёшлиги

Wиллиам Бутчер 1995-йил 6-январда АҚСҲнинг Сун Праириэ шаҳрида туғилган[1]. Унинг ота-онаси Жоэ ва Жулиэ Бутчерлардир[2].

Ўйин фаолияти

Wиллиам Бутчер 2013-йилдан 2017-йилгача Денвер университетида хоккей ўйнаган. 2016—2017-йилги мавсумдаги ўйинлари учун Wиллиам Бутчер эркаклар коллежи хоккейининг энг яхши ўйинчиси сифатида Ҳобей Бакер мукофотини қўлга киритди[3]. Wиллиам Бутчер, шунингдек, НCҲC биринчи жамоаси юлдузи, НCҲC йилнинг энг яхши ўйинчиси ва 2016—2017-йиллар учун НCҲC энг яхши ҳимоячиси деб топилди[4]. Wиллиам Бутчер „Денвер“ хоккей жамоасига 2017-йилги НCАА чемпионатида ғалаба қозонишга ёрдам берди[5].

2017-йил 27-августда НҲЛ эркин агенти сифатида Бутчер „Неw Жерсей Девилс“ хоккей клуби билан йиллик асосий маоши 925 000 долларга тенг икки йиллик бошланғич даражадаги шартнома имзолади[6].

2019-йил 31-июлда Wиллиам Бутчер „Неw Жерсей Девилс“ хоккей клуби билан шартнома муддатини яна уч йилга узайтирди[7]. 2020-йил 18-февралда Wиллиам Бутчер „Девилс“ ва „Ст. Лоуис Блуэс“ хоккей клублари ўртасидаги ўйинда жароҳат олди. Wиллиам Бутчер 2019—2020-йилги мавсумда 56 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 17 та голли узатмани амалга оширди[8][9].

„Девилс“ клубидаги тўртинчи мавсумини якунлаб, ҳар мавсумда унинг роли пасайиб боргач, Бутчер „Неw Жерсей Девилс“ хоккей клуби томонидан 2022-йилда бешинчи раунд танлови билан 2021-йил 28-июлда „Буффало Сабрес“ хоккей клубига алмаштирилди[10]. 2021—2022-йилги мавсумда Бутчер кетма-кет бешинчи мавсумда ҳужумкор ўйини пасайганини кўрди ва „Сабрес“ клуби билан атиги 37 ўйинда 2 гол ва 8 очко тўплади.

„Сабрес Буффало“ хоккей клуби билан шартномасини тугатгандан сўнг, Wиллиам Бутчер эркин агент сифатида „Даллас Старс“ хоккей клуби билан 2022-йил 22-июлда бир йиллик икки томонлама шартнома имзолади[11].

Фаолият статистикаси

Мунтазам мавсум ва плей-офф ўйинлари

Мунтазам мавсум Плей-офф ўйинлари
Мавсум Клуб Лига Иштирок Гол Ассист Очко Пеналти Иштирок Гол Ассист Очко Пеналти
2010—2011 Мадисон Cапитолс 18У ААА Т1ЭҲЛ 34 10 20 30 2 — — — — —
2010—2011 Дубуқуэ Фигҳтинг Саинц УСҲЛ 2 0 2 2 0 — — — — —
2011—2012 У.С. НТДП Жуниорс УСҲЛ 31 2 8 10 4 — — — — —
2011—2012 У.С. НТДП У17 УСДП 46 8 23 31 8 — — — — —
2011—2012 У.С. НТДП У18 УСДП 10 0 2 2 2 — — — — —
2012—2013 У.С. НТДП Жуниорс УСҲЛ 26 3 10 13 2 — — — — —
2012—2013 У.С. НТДП У18 УСДП 67 11 26 37 8 — — — — —
2013—2014 Университй оф Денвер НCҲC 38 8 8 16 8 — — — — —
2014—2015 Университй оф Денвер НCҲC 38 4 14 18 8 — — — — —
2015—2016 Университй оф Денвер НCҲC 39 9 23 32 19 — — — — —
2016—2017 Университй оф Денвер НCҲC 43 7 30 37 18 — — — — —
2017—2018 Неw Жерсей Девилс НҲЛ 81 5 39 44 8 5 1 3 4 0
2018—2019 Неw Жерсей Девилс НҲЛ 78 4 26 30 18 — — — — —
2019—2020 Неw Жерсей Девилс НҲЛ 56 4 17 21 6 — — — — —
2020—2021 Неw Жерсей Девилс НҲЛ 23 1 10 11 2 — — — — —
2021—2022 Буффало Сабрес НҲЛ 37 2 6 8 0 — — — — —
НҲЛ 275 16 98 114 34 5 1 3 4 0

Халқаро

Йил Жамоа Тадбир Натижа иштирок Гол Ассист Очко Пеналти
2012-йил Қўшма Штатлар У17 2nd 5 0 6 6 2
2012-йил Қўшма Штатлар У18 1st 6 0 0 0 2
2013-йил Қўшма Штатлар У18 2nd 7 2 2 4 2
2014-йил Қўшма Штатлар WЖC 5 5 2 3 5 2
2015-йил Қўшма Штатлар WЖC 5 5 0 1 1 0
2018 Қўшма Штатлар WC 3rd 10 1 2 3 0
Ўсмирлар (жами) 28 4 12 16 8
Катталар (жами) 10 1 2 3 0

Манбалар

  1. ↑ „Wилл Бутчер“. Элите Проспеcц. Қаралди: 12-сентабр 2021-йил.
  2. ↑ Милеwски, Тодд Д.. „Cоллеге ҳоcкей: Сун Праириэ'с Wилл Бутчер беcомес фирст Wисcонсин-борн плаер то wин Ҳобей Бакер Аwард“. Wисcонсин Стате Жоурнал (8-апрел 2017-йил). 8-апрел 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-сентабр 2021-йил.
  3. ↑ „Wилл Бутчер Намед Бест Плаер ин Cоллеге Ҳоcкей“. неwс.ду.эду (8-апрел 2017-йил). Қаралди: 26-март 2018-йил.
  4. ↑ НCҲC. „Денвер, WМУ Таке Ҳоме Топ Ҳонорс ат 2017 НCҲC Аwардс Cелебратион“ (16-март 2017-йил). 2019-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 18-ноябр.
  5. ↑ „Бутчер Ҳелпс Денвер Wин НCАА Чампионшип“. Cолорадо Аваланче (2-май 2017-йил). Қаралди: 2-май 2017-йил.
  6. ↑ „Девилс агреэ то термс он а тwо-еар энтрй-левел деал wитҳ Wилл Бутчер“. НҲЛ.cом (27-август 2017-йил). Қаралди: 28-август 2017-йил.
  7. ↑ „РЕЛЕАСЕ: Девилс Ре-Сигн Бутчер“. НҲЛ.cом (31-июл 2019-йил). Қаралди: 6-март 2020-йил.
  8. ↑ Рян. „Девилс шут оут бй Блуэс ас Wилл Бутчер, Ниcк Мерклей леаве wитҳ инжуриэс“. НЖ.cом (18-феврал 2020-йил). Қаралди: 6-март 2020-йил.
  9. ↑ Рян. „Девилс' Wилл Бутчер оут фор рест оф сеасон фоллоwинг сургерй | Wҳат ит меанс“. НЖ.cом (5-март 2020-йил). Қаралди: 6-март 2020-йил.
  10. ↑ „Сабрес аcқуире Бутчер, фифтҳ-роунд пиcк“. Буффало Сабрес (28-июл 2021-йил). Қаралди: 28-июл 2021-йил.
  11. ↑ „Старс сигн дефенсеман Wилл Бутчер то а оне-еар cонтраcт“. Даллас Старс (22-июл 2022-йил). Қаралди: 22-июл 2022-йил.