Winifred Lamb
| Wинифред Ламб | |
|---|---|
| Файл:Wинифред Ламб (1894-1963).жпг | |
| Таваллуди |
1894-йил 3-ноябр Cампден Ҳилл, Лондон, Англия |
| Вафоти |
1963-йил 16-сентябр Эасебоурне, Англия |
| Фуқаролиги | Буюк Британия Бирлашган Қироллиги |
| Таълими | Неwнҳам коллежи |
Wинифред Ламб (1894-йил 3-ноябр – 1963-йил 16-сентябр) – инглиз археологи, санъат тарихчиси ва музей раҳбари. Унинг фаолияти асосан юнон, рим ва Онадўли маданияти ва артефактларига ихтисослашган. Фаолиятининг асосий қисмини 1920—1958-йилларда олиб борган. Кембриж университетининг Фицвилям музейига юнон антиқа буюмларининг фахрий қўриқчиси (рахбари) этиб тайилланган[1].
Греция ва Туркияда археологик қазишмаларга раҳбарлик қилган. Анқарадаги Британия Археология Институтининг асосчиси бўлган ҳамда юнон ва рим қадимий буюмлари бўйича кўплаб китобларнинг муаллифи ҳамдир. Шу жумладан, 1929-йилда нашр этилган Греэк анд Роман Бронзес бу мавзу бўйича тадқиқотлар учун стандарт асар ҳисобланган.
Дастлабки фаолияти ва таълими
Ламб 1894-йил 3-ноябрда Лондондаги Кемпден Ҳиллда таваллуд топган. 1906-йилдан 1910-йилгача парламент аъзоси бўлган. Унинг отаси Эдмунд Ламб, онаси эса Кембриждаги Неwнҳем коллежи битирувчиси Мейбел Ламб эди. Мейбел аёллар университетларида таълим олиш ва аёлларнинг сайлов ҳуқуқини тарғиб қилишда фаол иштирок этган[2]. Ламб уйда губернаторлар томонидан таълим олган[3].
Биринчи жаҳон уруши даврида разведка ишлари
1917-йилнинг ёзида ўқишни тугатгандан сўнг Ламб аскарлар касалхонасида ишлаган[4]. 1918-йил январ ойида у Британия Ҳарбий-денгиз разведкаси бошқармасининг криптотаҳлил бўлими бўлган „40-хона“ таркибига қўшилган. 1918-йилнинг декабрида Германия сув ости кемаларига юборилган кодланган хабарларни декодлаш устида ишлаган[5][6]. Айнан шу ерда Ламб Британия разведкасида ишлайдиган таниқли археолог Жоҳн Беазлей билан учрашган[7]. Шунингдек, Британия музейида каталоглаштириш ишларини олиб борган[8].
Манбалар
- ↑ Фитзwиллиам Мусеум Антиқуитиэс
- ↑ Гилл, Давид W.Ж.. Wинифред Ламб: Аэгеан Преҳисториан анд Мусеум Cуратор. Охфорд: Арчаэопресс, 2018 — 11–12-бет. ИСБН 9781784918798.
- ↑ Гилл, Давид W.Ж.. Wинифред Ламб : Аэгеан преҳисториан анд мусеум cуратор, Охфорд, 2018 — 15, 18-бет. ИСБН 978-1784918798. ОCЛC 1042418677.
- ↑ Гилл, Давид W.Ж.. Wинифред Ламб : Аэгеан преҳисториан анд мусеум cуратор, Охфорд, 2018 — 34-бет. ИСБН 978-1784918798. ОCЛC 1042418677.
- ↑ Гилл, Давид W.Ж. „Wинифред Ламб анд тҳе Фитзwиллиам Мусеум“, . Cлассиcс ин 19тҳ анд 20тҳ Cентурй Cамбридге: Cурриcулум, Cултуре анд Cоммунитй Страй: . Cамбридге: Cамбридге Пҳилологиcал Соcиэтй, 1998 — 135–156-бет. ИСБН 0-906014-23-9.
- ↑ Гилл, Давид W.Ж.. Wинифред Ламб : Аэгеан преҳисториан анд мусеум cуратор, Охфорд, 2018 — 38–46-бет. ИСБН 978-1784918798. ОCЛC 1042418677.
- ↑ „Ламб, Wинифред“ (эн). Диcтионарй оф Арт Ҳисторианс (2018-йил 21-феврал). Қаралди: 2018-йил 25-сентябр.
- ↑ Гилл, Давид W.Ж.. Wинифред Ламб : Аэгеан преҳисториан анд мусеум cуратор, Охфорд, 2018 — 34–47-бет. ИСБН 978-1784918798. ОCЛC 1042418677.