Wинтер Гамес
Wинтер Гамес – 1985-йилда Эпйх компанияси томонидан ишлаб чиқилган спорт видеоўйини. Европада У.С. Голд томонидан нашр этилган. Жуда катта муваффақият қозонган Суммер Гамес ўйинининг қор ва муз мавзусидаги давоми ҳисобланган Wинтер Гамес дастлаб 1985-йилда Cоммодоре 64 учун чиқарилган. Кейинчалик у 1980-йилларда оммалашган бир қатор компютерлар ва видеоўйин консолларига мослаштирилган.
| Wинтер Гамес | |
|---|---|
| Ишлаб чиқарувчи |
Эпйх Аcтион Грапҳиcс (C64) Фреэ Радиcал Софтwаре (Атари СТ, Амига) Ателиэр Доубле (Фамиcом Диск Сйстем/НЕС)</смал |
| Нашир этувчи |
Эпйх (УС) У.С. Голд (ЭУ) Аccлаим (НЕС) Понй Cанён (Фамиcом Диск Сйстем) |
| Чиқарилган сана | Cоммодоре 64 Аппле ИИ |
| Дастурчи |
Ричард А. Диттон (C64, Амига, Атари СТ) Элаине Ҳодгсон (Амига, Атари СТ) Чрис Обертҳ (Аппле ИИ) Фумико Мураками (Фамиcом Диск Сйстем/НЕС) |
| Рассом |
Лонниэ Д. Ропп (C64) Мичаэл Косака (C64) Тимотҳй Скеллй (Атари СТ, Амига) Масаши Фужишима (Фамиcом Диск Сйстем/НЕС) |
| Бастакор |
Давид Тҳиэл Кеничи Томизаwа (Фамиcом Диск Сйстем/НЕС) |
| Жанр | Спорт видеоўйини |
| Ўйин режимлари | Ёлғиз ўйинчили видеоўйин |
Қишки Олимпиада ўйинларида ўтказиладиган спорт турларига асосланган ушбу ўйин „Эпйх Wинтер Гамес“ номи остида(ХОҚ лицензиясига эга бўлмаган ҳолда) виртуал кўп спортли карнавал сифатида тақдим этилган. Унда 8 нафаргача ўйинчи иштирок этиши мумкин. Ҳар бир ўйинчи ўзи вакиллик қиладиган мамлакатни танлайди. Шундан сўнг ўйинчилар турли мусобақаларда навбатма-навбат қатнашиб, медал қўлга киритишга ҳаракат қилади.
Мусобақалар
Мавжуд мусобақалар платформага қараб бироз фарқ қилиши мумкин, бироқ улар қуйидаги турларнинг айримларини ёки барчасини ўз ичига олади:
- Слалом
- Трамплиндан сакраш[2]
- Биатлон[3]
- Бобслей[3]
- Фигурали учиш[3]
- Конкида югуриш спорти[2]
- Чана спорти[4]
- Фристайл[3]
- Фреэ скатинг[2]
Ўйин ўйинчиларга барча мусобақаларда кетма-кет қатнашиш, бир нечта мусобақани танлаш, фақат битта мусобақани танлаб ўйнаш ёки алоҳида мусобақани машқ қилиш имконини беради.
Платформалар
Wинтер Гамес ўйини Амига, Аппле ИИ, Атари СТ, Маcинтош, Аппле ИИГС, Амстрад CПC, ЗХ Спеcтрум ва ИБМ ПC компютер платформаларига, шунингдек Атари 2600, Атари 7800, Нинтендо Энтертаинмент Сйстем ҳамда Фамилй Cомпутер Диск Сйстем видеоўйин консолларига мослаштирилган. 2004-йилда у C64 Диреcт-то-ТВ қурилмасидаги ўйинлардан бири сифатида тақдим этилган. 2009-йил феврал ойида эса Европада Виртуал Cонсоле талқини чиқарилган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „1985 Индех“ (ПДФ). Cомпутер Энтертаинер. 4-жилд, № 10. Жануарй 1986. 6-бет.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Cоммодоре Усер Магазине Иссуэ 26“ (1985-йил 1-ноябр).
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 „Ззап Иссуэ 007“ (1985-йил 1-ноябр).
- ↑ „Атари 2600 Ревиэwс У-З бй тҳе Видео Гаме Cритиc“. 2021-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-декабр.