Wirtschaftswunder
Wирцчафцwундер (немисчадан таржимаси: „Иқтисодий мўжиза“) — Иккинчи жаҳон урушидан кейин Ғарбий Германия ва Австрия иқдисодиётининг мисли кўрилмаган даражада тез тикланиши ва ўсиши даврини англатувчи иқтисодий атамадир. Бу жараён асосан 1950-йилларда бошланиб, Германияни дунёнинг энг йирик иқтисодий қудратларидан бирига айлантирди. [1]
Келиб чиқиши ва сабаблари
Урушдан кейин Германия бутунлай вайрон бўлган, инфратузилма йўқ қилинган ва мамлакат тўрт гуруҳга бўлинган эди. Иқтисодий мўжизанинг юзага келишига бир қанча омиллар сабаб бўлди:
- Маршалл режаси: АҚШ томонидан Европани қайта тиклаш учун ажратилган молиявий ёрдам.
- Валюта ислоҳоти (1948): Эсириб кетган рейхсмарканинг тугатилиб, янги барқарор Олмон маркасининг (Д-Марк) жорий этилиши.
- Ижтимоий-бозор иқтисодиёти: Иқтисодиёт вазири Людвиг Эрҳард томонидан ишлаб чиқилган эркин рақобат ва ижтимоий ҳимояга асосланган янги тизим.
Натижалари
Wирцчафцwундер даврида Германияда ишсизлик даражаси кескин камайди, инфляция жиловланди ва саноат ишлаб чиқариши бир неча баробарга ўсди. Волксwаген, Мерcедес-Бенз ва Сиэменс каби немис компаниялари жаҳон бозорида етакчиликни қўлга киритди. Бу муваффақият Ғарбий Германиянинг Европа интеграциясида бош рол ўйнашига замин яратди.
Манбалар
- ↑ „Wирцчафцwундер — Британниcа энциклопедияси“ (инглизча).