Махфий материаллар (инглизча: Тҳе Х-Филес) — Чрис Cартер яратган Америка илмий-фантастик телесериали. Сериал 1993-йил 10-сентабрда биринчи марта эфирга узатилган ва 2002-йил 19-майгача бериб борилган. Бу вақт давомида 9 та сезонга бўлиниб 202 та серия тасвирга туширилган. Сериалда ФТБ махсус агентлари Фох Мулдер (талаффузи: Фокс Малдер) (Давид Дучовнй) ва Дана Сcуллй (талаффузи: Дана Скалли) (Гиллиан Андерсон) махфий файлларни (инглизча: Х-Филес), яъни ғайриоддий ва ечилмаган ҳамда паранормал ҳодисалар билан боғлиқ ишларни ўрганишади. Мулдер ўзга сайёраликлар борлигига ва паранормал ҳодисаларга ишонади, Сcуллй бўлса бу нарсаларга ишончсизлик билан қарайди. Сcуллй ҳамма ишда илмий услубни тарғиб қилади ва ҳамроҳининг теорияларини маъқулламайди. Сериалнинг бошида иккала агент орасида ўзаро ишонч пайдо бўлади ва улар бир-бирига боғланиб қолишади. Бошида платоник дўстликдан бошланган боғланиш сериалнинг якунига бориб романтик алоқага айланади.

Тҳе Х-Филес
Файл:Тҳехфилес.жпг
Жанри
Муаллиф(лар) Чрис Cартер
Ролларда
Бастакор(лар) Марк Сноw
Мамлакат AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Тил инглизча
Мавсумлар сони 11
Қисмлар сони 218 (Қисмлар рўйхати)
Ишлаб чиқариш
Ижрочи продюсер(лар)
Жой
Қисм давомийлиги 45 дақиқа
Студия(лар)
Эфирга узатилиши
Телеканал Фох
Тасвир формати
Овоз формати
Трансляция даври 1993-йил 10-сентябр (1993-09-10) — 2018-йил 21-март (2018-03-21)
Тарихи
Ўхшаш кўрсатув(лар)

Биринчи етти сезонда Давид Дучовнй ва Гиллиан Андерсон бирга бош ролларни ижро этишган. Охирги икки сезонда асосан Андерсон бош ролда ўйнаган, Дучовнй бўлса бир-бир иштирок этган. Якуний сезонларда Жоҳн Доггетт (Роберт Патриcк) ва Мониcа Реес (Аннабетҳ Гиш) сериалга янги образлар сифатида киритилган. Охирги икки сезонда Мулдер ва Сcуллйнинг бошлиғи Wалтер Скиннер (Митч Пилегги) роли ҳам муҳим аҳамият олади.

Махфий материаллар сериалига Алфред Ҳитчcоcк Пресенц, Тҳе Тwилигҳт Зоне, Нигҳт Галлерй, Талес фром тҳе Дарксиде ва айниқса Колчак: Тҳе Нигҳт Сталкер каби телесериалларнинг таъсири катта бўлган. Асосий образларни яратишда Cартер одатдагидек эркак образни скептик, аёл образни ишонувчи қилиб эмас, балки аксинча Мулдерни ишонувчи, Сcуллйни бўлса ишонмовчи қилиб яратган. Махфий материалларнинг биринчи беш сезони Ванcоуверда суратга туширилган. Кейинги сесиялар Дучовнй сабаб Лос Анжелесда олинган.

Фох телевизион тармоғи учун Махфий материаллар катта хит бўлди. Бошида кичик гуруҳлар орасида машҳур бўлган филм бора-бора кенг омма орасида ҳам шуҳрат қозонди. Махфий материаллар якунига яқинлашганда АҚШ телевидениеси тарихида энг узоқ кўрсатилган илмий-фантастик сериалга айланди. Сериал асосида иккита тўлиқ метражли филм суратга олинган: Махфий материаллар: Келажак учун кураш (инглизча: Тҳе Х-Филес: Фигҳт тҳе Футуре) (1998) ва Махфий материаллар: Ишонишни истайман (инглизча: Тҳе Х-Филес: И Wант то Белиэве) (2008). Филмнинг сужети танқидчилар томонидан таҳсинга сазовор бўлди. Сериал бир энг яхши сериал деб топилиб бир неча Голден Глобе мукофотларини олган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Делсара 2000, с. 59.
  2. ↑ Cоопер, Траcиэ. „Тҳе Филес: Сеасонс 01“. Аллмовиэ. Рови. 22-декабр 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-ноябр 2012-йил.
  3. ↑ Делсара 2000, с. 62.
  4. ↑ Делсара 2000, с. 58.
  5. ↑ Cросс Cоннеcтионс. Понтифиcал Грегориан Университй, 2006 — 201-бет. ИСБН 9788878390614.