XCOPY
ХCОПЙ — крипто санъат ва НФТ соҳасида фаол ижод қилувчи рақамли рассом. Унинг ҳақиқий шахси номаълум[1]. У одатда ўлим, антиутопия ва бефарқликка оид рақамли глитч-арт йўналишидаги санъат асарларини милтилловчи тасвирлар ва тартибсиз кетма-кетликлар орқали яратади. Асарларида кўпинча криптовалюта ҳамжамиятига ишоралар тасвирланади. Унинг энг кўзга кўринган асарларидан баъзилари CC0 лицензиясида чиқарилган ва у асарлари энг кўп сотиладиган НФТ рассомлари қаторига киради[2].
| ХCОПЙ | |
|---|---|
| Касби | Рақамли рассом |
| Фаолият йиллари | 2010 - ҳозирги кунгача |
| Бошқа номлари | ХCОПЙАРТ |
НФТлар
ХCОПЙ ўз асарлари билан боғлиқ НФТларни яратган биринчи рақамли рассомлардан бири сифатида танилган. Унинг санъат асарлари биринчи марта 2018-йилда СуперРаре ва бошқа шу каби платформалар орқали НФТлар билан боғланган[3].
Машҳур асарлари
Ригҳт-Cлиcк анд Саве Ас Гуй (Сичқончанинг ўнг тугмачасини босинг ва сақлаб олинг)
Сичқончанинг ўнг тугмачасини босинг ва сақлаб олинг ХCОПЙ-нинг энг машҳур санъат асарларидан биридир. Асар номи НФТ санъат асарларининг кенг тарқалган танқидига ишора қилади, чунки ҳар ким расмни ўнг тугмасини босиш орқали Интернетдан нусхасини сақлаб олиши мумкин[4].
Сўнгги марта асар билан боғлиқ бўлган НФТ 2021-йил 9-декабрда тахминан 7 000 000 долларга сотилган ва бу уни энг кўп сотилган НФТлардан бирига айлантирган[2].
Грифтерс (Фирибгарлар)
2021-йил 15-декабрда ХCОПЙ Асйнc Артънинг Блуэпринц платформаси орқали 666 санъат асаридан иборат, одатда онлайн ҳамжамиятларда аватар сифатида кенг қўлланиладиган тўплам — „Грифтерс“ни чиқарди[5].
Мах Паин (Максимал оғриқ)
2022-йил март ойида ХCОПЙ Нифтй Гатеwай НФТ платформасида янги иши — Мах Паинни чиқарди. Бу асарида ҳам, рассом ўзининг услубига ҳос равишда, милтилловчи анимация ва бош суяги тасвири асосида асар яратган. НФТ фақат 10 дақиқа давомида сотувга қўйилган ва нархи 3 180 доллар бўлган, бу ўша курсда тахминан 1 Этҳереум эди. У асарининг 7 394 дона нусхасини сотди ва 10 дақиқада тахминан 23 миллион доллар даромад олди[6].
Санъат кўргазмалари ва намойишлар
Манбалар
- ↑ „ХCОПЙ Фортуне НФТй 50 Фортуне“ (эн-ЭН). фортуне.cом.
- ↑ 2,0 2,1 „Тҳе 10 Мост Эхпенсиве НФТ Артwоркс оф 2021, Фром Беэпле’с $69 Миллион ‘Еверйдайс’ то ХCОПЙ’с $3.8 Миллион Портраит оф ‘Соме Асшоле’“ (эн-ЭН). артнет.cом.
- ↑ „ХCОПЙ он СуперРаре“ (эн-ЭН). суперраре.cом.
- ↑ Гаулт. „Wҳат тҳе Ҳелл Ис 'Ригҳт-Cлиcкер Менталитй'?“. Виcе (2021-йил 3-ноябр). Қаралди: 2022-йил 22-июл.
- ↑ „Блуэпринц: Тҳе Генеративе Арт Cанвас Темплате фром Асйнc Арт“ (эн-ЭН). асйнc.арт. 2022-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-сентябр.
- ↑ „Wҳо ис ХCОПЙ: тҳе НФТ артист wҳо маде $23 миллион ин 10 минутес“ (2022-йил 1-август). 2022-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-сентябр.
- ↑ „Лугано НФТ Wеэк: Нон-Фунгибле Тангибле“ (ит-ИТ). Ассодигитале.ит (2021-йил 12-ноябр).
- ↑ „Бонҳамс х СуперРаре пресент: CрйптОГс: Тҳе Пионеэрс оф НФТ Арт“ (эн-ЭН). ФАД Магазине (2021-йил 18-июн). Қаралди: 2021-йил 15-декабр.
- ↑ „Ал Мусео делла Перманенте ди Милано “2121”, ла пиù гранде мостра сулла Cрйпто Арт“ (ит-ИТ). Артрибуне.cом (2021-йил 24-ноябр).
- ↑ „Арт Инноватион Галлерй пресента НФТ. Дигитал Арт Эхҳибитион“ (ит-ИТ). илгиорналедиталиа.ит.