Xabar.uz
Хабар.уз — Ўзбекистондаги ахборот-таҳлилий янгиликлар сайти бўлиб, АОКА ҳузурида рўйхатдан ўтган. 2017-йил 20-декабрда тест режимида иш фаолиятини бошлаган. Шу йилнинг 27-декабридан бери ижтимоий-сиёсий, маданий, иқтисодий, ҳуқуқий соҳаларини ёритиб боради. Сайтга „Шуҳрат“ медали соҳиби Абдуғани Абдураҳмонов муҳаррирлик қилади[1].
| Хабар.уз | |
|---|---|
|
| |
| Жорий ҳолати | фаол |
| Тижоратми | тижорий |
| Сайт тури | ОАВ |
| Рўйхатдан ўтиш | 2017-йил 27-декабр |
| Қайси тилларда | ўзбекча, русча |
| Муассиси | „Хабар" газетаси таҳририяти |
| Жойлашув | Тошкент шаҳри, Амир Темур 1-тор кўчаси, 2 |
| УРЛ | хабар.уз |
Сайт ҳақида
Сайт 2017-йилнинг 27-декабрида электрон ОАВ сифатида 1210-Гувоҳнома рақами билан рўйхатидан ўтказилган. Интернет сайт саҳифаларининг кунлик кўрилиши сони 100 мингдан ошган. Хабар.уз турли ижтимоий тармоқларда жами 100 мингдан зиёд обуначига эга.
Сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари билан биргаликдаги жами ҳар кунлик аудиторияси 300 минг кишидан зиёд. Бир ой давомида сайтга ўртача 3 миллион киши ташриф буюради[2]
Биргаликдаги лойиҳалар
"Хабар" газетаси сайт билан ёндош лойиҳа саналади[3]. „Хабар“ газетасининг биринчи сони 1992-йил 21-март куни Ўзбекистон Алоқа вазирлиги нашри сифатида чоп этилган. Газета Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг 1991-йил 25-декабрдаги 172-сонли буйруғи асосида ташкил қилинган[4]. 2001-йил 1-июндан газета таҳририятнинг ўз компютер базасида терилиб, саҳифалана бошланган. 2002-йил июн ойида газета ўз электрон почтасига эга бўлган. 2003-йилнинг 27-июнидан газета 8 саҳифада чоп қилина бошлаган. 2005-йил 4-мартдан газета рангли чиқа бошлаган. 2006-йил 6-январдан газета 16 саҳифада, ўзбек ва рус тилларида, 1 ва 16 саҳифалар рангли тарзда чоп этилади.
Манбалар
- ↑ ҳттпс://м.кун.уз/уз/неwс/2019/06/27/кунуз-бош-муҳаррири-шуҳрат-медали-билан-тақдирланди
- ↑ „Сайт ҳақида“.
- ↑ „“Хабар” газетаси 28 ёшда!“. 2022-йил 7-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 7-сентябр.
- ↑ „"Хабар" газетасининг 2020-йил бо'йича молиявий ко'рсатқичлари“. 2022-йил 7-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 7-сентябр.
