Хабиэр Алонсо Олано (талаффузи: Хабер Алонсо Олано); 1981-йил 25-ноябрда, Басклар мамлакатининг Толоса шаҳрида туғилган) – испаниялик профессионал футбол мураббийи ва собиқ футболчи. У ўз авлодининг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири сифатида эътироф этилган ва майдонда тўпни шерикларига аниқ узатмалари билан машҳур бўлган[3][4][5][6]. Алонсо ҳозир дунёнинг энг яхши ёш мураббийларидан бири ҳисобланади[7]. Алонсо 2025-йилнинг 1-июнида Ла Лига клуби „Реал Мадрид“ жамоасининг бош мураббийига айланади.

Хаби Алонсо
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Хабиэр Алонсо Олано[1]
Таваллуд санаси 1981-йил 25-ноябр (1981-11-25) (44 ёш)
Таваллуд жойи Толоса, Испания
Бўйи 1.83м[2]
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Лақаби Сенёр, Маэстро
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1990—1999 Антигуоко
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1999—2000 Реал Соcиэдад Б 39 (2)
2000—2004 Реал Соcиэдад 114 (9)
2000—2001 →  Эибар 14 (0)
2004—2009 Ливерпоол 143 (15)
2009—2014 Реал Мадрид 158 (4)
2014—2017 Баерн Мунич 79 (5)
Тотал 547 (35)
Миллий терма жамоа
2000 Испания У-18 1 (0)
2002—2003 Испания У21 9 (0)
2001—2012 Басклар мамлакати 5 (0)
2003—2014 Испания 114 (16)
Бошқарган клублари
2019—2022 Реал Соcиэдад Б
2022—2025 Баер Леверкусен
2025— Реал Мадрид
– Челсеа фc
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Алонсо ўз фаолиятини она юртидаги Гипузкоа вилоятининг асосий жамоаси „Реал Соcиэдад“ клубида бошлаган. „Эйбар“ клубида қисқа муддат ижара асосида ўйнаганидан сўнг, у „Реал Соседад“ жамоасига қайтган ва клуб сардори этиб тайинланган. 2002-03-йилги мавсумда Ла Лигада иккинчи ўринни эгаллади. 2004-йилда 10,5 миллион фунт стерлингга „Ливерпул“га ўтган Алонсо биринчи мавсумидаёқ УЭФА Чемпионлар лигасида ғолибликни қўлга киритган ва финал ўйинида голлардан бирига муаллифлик қилган. Кейинчалик у мерсисайдликлар билан биргаликда Англия кубоги ва Англия Суперкубоги турнирларида ҳам ғолибликни қўлга киритган. Алонсо 2009-йилда £30 миллион фунт стерлингга „Реал Мадрид“га ўтган. „Лоc бланкос“ жамоаси таркибида Ла Лига, иккита Испан Қирол кубоги ҳамда яна бир Чемпионлар лигасини қўлга киритган. 2014-йилда Германиянинг „Бавария“ клубига қўшилган Алонсо учта Бундеслига чемпионлигини, шу жумладан иккинчи мавсумида ички мусобоқалардаги совринларда дублга эришган ва 2017-йилда фаолиятини якунлаган[8].

У 2003-йил апрелда Испания терма жамоаси сафида халқаро майдонда дебют қилган ва Евро-2008, 2010-йилги Жаҳон чемпионати ҳамда Евро-2012 мусобақаларида ғалаба қозонди. Шунингдек, у Испания номидан Евро-2004 ва 2006-йилги Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этди. 2012-йил 23-июнда Алонсо Евро-2012 чорак финалида Франсияга қарши ўйинда Испания терма жамоаси сафидаги 100-учрашувини ўтказди ва ғалабани таъминлаган иккала голни ҳам ўзи урди. Алонсо 2014-йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг терма жамоадаги фаолияти якунланганини маълум қилган. У 114 та ўйин ўтказиб, Испания тарихида энг кўп учрашувда иштирок этган саккизинчи футболчига айланди.

Алонсо Реал Соcиэдад Б жамоасига 2019-йилда бош мураббий этиб тайинланишидан аввал Реал Мадриднинг 14 ёшгача бўлган жамоасига мураббийлик қилган. Реал Соcиэдад Б’да у иккинчи мавсумида жамоани Сегунда Дивисиóнга олиб чиққан. 2022-йилда Алонсо Баер Леверкузен жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланган ва 2024-йилда мисли кўрилмаган ютуққа эришди: клубнинг тарихидаги илк Бундеслига чемпионлиги ҳамда 1993-йилдан бери биринчи ДФБ Покал соврини қўлга киритиб, мағлубияциз ички турнирларда олтин дубл соҳиби бўлди[3].

Футболчилик фаолияти

Ёшлик йиллари

Хаби Алонсонинг оиласи профессионал футболчилар оила сирасия киради. Унинг отаси Перико Алонсо бир вақтла „Реал Соседад“ жамоасида тўп сурган ва жамоа билан икки карра Испания чемпиони бўлишга эришган. Ҳамда „Барселона“ жамоаси сафида ҳам тўп сурган. Акаси Микел Алонсо эса „Чарлтон Атлетик“ жамоасида ярим ҳимоячи сифатида фаолият юритади. Яна бир акаси Ён эса футбол ҳаками.

Алонсо „Реал Соседад“ футбол мактаб тарбияланувчиси ҳисобланади. У „Реал Соседад“ таркибида 1999/2000 мавсумда ўз дебютини ўтказган. Унинг биринчи марта майдонга чиқиши 1999-йил 1-декабрда Испания кубоги доирасида „Логронес“ жамоасига қарши бўлган.

Реал Соседад

2000/01 мавсумнинг ярмида Алонсо „Эйбар“ жамоасида ижара асосида ўйнади, сўнг ўз жамоасига қайтиб асосий таркибда ўйнаш учун курашишни бошлади. 2002/03 мавсумдаги жамоанинг кутилмаган муваффақияти, яъни Испания чемпионатида иккинчи ўринни эгаллашида Алонсонинг ҳиссаси катта бўлди. Хаби Алонсо ўша мавсумда 33 та ўйинда майдонга тушди ва битта уришга муваффақ бўлди. У жамоанинг муҳим ўйинчисига айланди ва у испания футболида порлаётган янги юлдуз деган таърифларга сазовор бўлди.

Испания термасида у биринчи марта 2003-йил 30-апрелда Эквадор терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Ливерпул

2004-йилнинг августида Алонсо англиянинг „Ливерпул“ жамоаси сафига ўтди. У Англия Премер-лигасида 29-август куни „Болтон Уондерерс“ жамоасига қарши 0:1 „Ливерпул“нинг зарарига ҳал бўлган ўйинда дебютини ўтказди. Англиядаги ўзининг биринчи голини 16-октябрда „Фулхем“га қарши ўйинда жарима зарбасидан киритди. Ўша ўйинда Ливерпул 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраётганди, Алонсо заҳирадан майдонга тушганидан сўнг, натижа 4:2 ҳисобида „Ливерпул“ ғалаба қозонди.
Тўпни назорат қилиш ва пасларни яхши бериш истеъдоди Алонсонинг „Ливерпул“ жамоасида асосий таркибда муқим ўрнашишига сабаб бўлди. Унинг узоқ масофага аниқ тўп узатишлари ва томошабоп қаттиқ зарбалари „қизиллар“нинг мухлисларини энг севимли ўйинчиси бўлишига туртки бўлди.

Реал Мадрид

2009-йилнинг ёзида Мадриднинг Реал Мадрид CФ клуби машҳур футболчиларнинг трансферларини фаол ўтказишни бошлади; жамоанинг мақсадларидан бири Алонсо бўлди. „Ливерпоол“ мураббийи Рафаэл Бенитес клуб Хабини сотиш ниятида эмаслигини бир неча бор хабар қилган бўлса-да, „Реал“ вакиллари „қизиллар“ га босим ўтказиб, доимий равишда матбуот орқали ўйинчига жуда муҳтож эканликларини айтишди. Шу билан бирга, кремнийлар „Ливерпул“ футболчиси учун талаб қилган энг кам миқдорда (тахминан 35 миллион фунт) пул тўлашга рози бўлишдан бош тортдилар. "Реал „уни“ ўрнини боса олмайдиган ўйинчи „учун“ҳаддан ташқари катта" деб атади[30] ва битимдан бутунлай воз кечиш билан таҳдид қилди ва бу Мадрид клуби Криштиану Роналду ва Кака учун мос равишда 93,5 ва 63,5 миллион эвро сарфлаганига қарамай[9].

Клублар ўртасидаги музокаралар давом этган икки ойлик ёздан сўнг, Алонсо 30-июл куни расмий равишда трансферни сўради. 4-август куни клублар ўртасида компенсация суммаси тўғрисида келишувга эришилди ва яна икки кундан сўнг футболчи „Реал“ га сотилди, тахминан трансфер суммаси 30 миллион фунтни ташкил этди. Алонсонинг кетишининг асосий сабаби унинг Бенитес билан кескин муносабатлари бўлган деб тахмин қилинган. Аммо ўтиш давридан кейинги биринчи интервюсида ярим ҳимоячи уларда можаро йўқлигини айтди ва у „Мадрид лойиҳаси“нинг бир қисми бўлишни хоҳлаганини айтди[10].

Биринчи мавсумда „Реал“ учун Хаби „22“рақами остида иштирок этди. Хабининг „Реал“ даги дебюци „Депортиво“га қарши ўйинда бўлиб ўтди. Хаби майдонда 90 дақиқа вақт ўтказди. Алонсо „Реал“ футболкасидаги биринчи голини 87-дақиқада пеналти билан „Вилярреал“ дарвозасига киритди. „Севиля“ га қарши ўйинда Хаби 10 дақиқада меҳмонлар учун автогол билан ҳисоб очди. Кейинги голини Хаби „Спортинг“дарвозасига киритди. „Атлетико“ га қарши ўйинда Хаби 49-дақиқада гол урди ва 55-дақиқада гол пас берди.

Ўша мавсумда Алонсо „Реал“ ярим ҳимоя марказида асосий ўйинчига айланди. Алонсо нафақат чемпионатда, балки Чемпионлар Лигасида ҳам яхши ўйнади. 2010/11-йилги мавсумда Хаби Алонсо жами 52 ўйин ўйнади ва битта гол урди.

Ҳаби „Реал“ учун чемпионлик мавсумини яхши формада бошлади. У ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам барқарор ўйинни намойиш этди, жамоанинг ҳужумларини яратувчиси сифатида хизмат қилди.

2012/13-йилги мавсум испан учун унчалик муваффақиятли бўлмади. Жароҳатлар туфайли у узоқ вақт ўйинлардан четлаштирилди. Жамоа мураббий Жосé Моуринҳо билан бўлган зиддиятдан кейин ҳам вазият ёмонлашди. 2013-йил март ойининг ўрталарида Алонсо 2013/14-йилги мавсум якунида тугайдиган „Реал“ раҳбарияти билан контрактни узайтирмоқчи эмаслиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бироқ, 2014-йил январ ойи бошида Хаби шартномани 2016-йил июнгача узайтирди.

Ўйин услуби

Мураббийлик ва бошқарув фаолияти

Шахсий ҳаёти

Мураббийлик статистикаси

Натижалар 2025-йил 25-майга оид
Жамоа ва иш даври бўйича бошқарув фаолияти кўрсаткичлари
Жамоа Дан Гача Натижалар Реф
Г W Д Л ГФ ГА ГД Wин %
Реал Соcиэдад Б 2019-йил 1-июн 2022-йил 28-май 98 40 23 35 140 120 +20 040,82 [11][12][13]
Баер Леверкусен 2022-йил 5-октябр 2025-йил 25-май 140 88 33 19 308 150 +158 062,86 [14]
Реал Мадрид 2025-йил 25-май Ҳозиргача 0 0 0 0 0 0 +0 !—
Жами 238 129 55 54 448 270 +178 054,20

Ютуқлари

Футболчи сифатида

Ливерпул[15]

  • Англия кубоги ғолиби: 2005–06[16]
  • Англия Суперкубоги ғолиби: 2006[17]
  • УЭФА Чемпионлар лигаси ғолиби: 2004–05; финалист: 2006–07[18]
  • УЭФА Суперкубоги ғолиби: 2005[19]
  • ФИФА Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалчиси: 2005

Реал Мадрид[190]

  • Ла Лига чемпиони: 2011–12
  • Испан қирол кубоги ғолиби: 2010–11, 2013–14; финалчи: 2012–13
  • Испания Суперкубоги ғолиби: 2012
  • УЭФА Чемпионлар лигаси ғолиби: 2013–14

Баерн Мюнхен[190]

  • Бундеслига чемпиони: 2014–15, 2015–16, 2016–17
  • Германия кубоги ғолиби: 2015–16
  • Германия Суперкубоги ғолиби: 2016

Испания[190]

  • ФИФА Жаҳон чемпионати чемпиони: 2010
  • УЭФА Европа чемпионати чемпиони: 2008, 2012

Шахсий ютуқлар

  • Испаниянинг йил футболчиси: 2003
  • ББC ойнинг энг чиройли голи: 2004-йил ноябр[20]
  • ФИФА ФИФПро Жаҳон терма жамоаси: 2011, 2012; 2-таркиб: 2014[21]; 3-таркиб: 2013[22]; 4-таркиб: 2015[23]; 5-таркиб: 2016[24]
  • Ла Лиганинг энг яхши ярим ҳимоячиси: 2011–12[25]
  • УЭФА Европа чемпионати рамзий терма жамоаси: 2012
  • УЭФА Чемпионлар лигаси мавсумнинг рамзий таркиби: 2013–14
  • Бундеслига мавсумнинг рамзий жамоаси: 2014–15[26]

Мукофотлар

  • Қироллик спорт хизматлари ордени олтин медали: 2011[27]

Мураббий сифатида

Баер Леверкузен

  • Бундеслига: 2023–24[28]
  • Германия кубоги: 2023–24
  • ДФЛ-Суперкубоги: 2024[29]
  • УЭФА Европа Лигаси 2-ўринчиси: 2023-24[30]

Шахсий ютуқлар

  • Глобе Соccер йилнинг энг яхши мураббийи мукофоти: 2024
  • ВДВ Бундеслига мавсумининг энг яхши мураббийи: 2023–24[31]
  • Германияда йилнинг энг яхши футбол мураббийи унвони: 2024[32]

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „ФИФА Wорлд Cуп Соутҳ Африcа 2010: Лист оф Плаерс“. Фéдéратион Интернатионале де Фоотбалл Ассоcиатион (ФИФА) (2010-йил 4-июн). 2010-йил 16-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 13-сентябр.
  2. ↑ „Хаби Алонсо: Плаер Профиле“. Ливерпоол Ф.C.. 2009-йил 2-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-июн.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Хаби Алонсо: ФC Баерн'с индиспутабле Баллмагнет“. бундеслига.cом (2014-йил 28-сентябр). 2014-йил 3-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 3-декабр.
  4. ↑ Жонатҳан Смитҳ. „Баерн Мунич'с Хаби Алонсо wилл маке а гоод манагер - Пеп Гуардиола“. ЭСПН ФC (2017-йил 10-март). Қаралди: 2019-йил 28-март.
  5. ↑ Момблано, Луcа „Хаби Алонсо эреде тотале ди Пеп Гуардиола“ [Хаби Алонсо, тҳе cомплете ҳеир то Пеп Гуардиола.] (ит-ИТ). Спортревиэw (2014-йил 22-октябр). 2022-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-апрел.
  6. ↑ „Геррард пиcкс Алонсо ас бест мидфиэлд партнер, cлаиминг: 'И'ве миссед ҳим'“. ҳитc.cом (2014).
  7. ↑ Мултипле соурcес:
  8. ↑ „Чампионс Леагуэ 100 cлуб: Хаби Алонсо“. УЭФА (2019-йил 14-май). Қаралди: 2019-йил 23-май.
  9. ↑ „Неwс абоут Хаби Алонсо,“. Қаралди: 2024-йил 27-май.
  10. ↑ „ЛиверБирд.ру“. Қаралди: 2024-йил 28-май.
  11. ↑ „Хаби Алонсо леавес Мадрид то таке овер Реал Соcиэдад'с аcадемй сиде“ (2019-йил 1-июн). Қаралди: 2019-йил 7-июл.
  12. ↑ „Реал Соcиэдад де Фúтбол ИИ: Матчес“. Соccерwай. Перформ Гроуп. Қаралди: 2019-йил 27-август.
  13. ↑ „Матчес Хаби Алонсо, 2019–20 сеасон“. БДФутбол. Қаралди: 2019-йил 20-сентябр. „Матчес Хаби Алонсо, 2020–21 сеасон“. БДФутбол. Қаралди: 2021-йил 24-май. „Матчес Хаби Алонсо, 2021–22 сеасон“. БДФутбол. Қаралди: 2021-йил 2-октябр.
  14. ↑ „Баер 04 Леверкусен — Траинер“ (Герман). Киcкер. Олймпиа Верлаг. Қаралди: 2024-йил 23-феврал.
  15. ↑ „Хаби Алонсо“. Соccерwай. Қаралди: 2014-йил 30-август.
  16. ↑ „Ливерпоол 3 – 3 Wест Ҳам Унитед“. лфчисторй.нет (2006-йил 13-май). Қаралди: 2014-йил 30-август.
  17. ↑ „Ливерпоол 2 – 1 Челсеа“. лфчисторй.нет (2006-йил 13-август). Қаралди: 2014-йил 30-август.
  18. ↑ „АC Милан 3 – 3 Ливерпоол“. лфчисторй.нет (2005-йил 25-май). Қаралди: 2014-йил 30-август.
  19. ↑ „Ливерпоол 3 – 1 CСКА Мосcоw“. лфчисторй.нет (2005-йил 26-август). Қаралди: 2014-йил 30-август.
  20. ↑ Гловер, Алех „Садио Мане wинс МОТД Гоал оф тҳе Монтҳ - Wе пиcк Ливерпоол'с бест wиннерс фром доwн тҳе еарс“. Ливерпоол Эчо (2016-йил 12-сентябр). Қаралди: 2017-йил 2-июл.
  21. ↑ „ФИФА ФИФПро Wорлд ХИ: тҳе ресерве теамс - ФИФПро Wорлд Плаерс' Унион“. ФИФПро.орг (2015-йил 15-январ). 2019-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 1-октябр.
  22. ↑ „ФифПро анноунcес ресерве Теамс оф тҳе Еар - бут Луис Суарез анд Аржен Роббен wон'т бе лаугҳинг wҳиле Икер Cасиллас ис сомеҳоw намед тҳе сеcонд бест гоалкеэпер оф 2013“. Индепендент.cо.ук (2014-йил 15-январ). Қаралди: 2017-йил 1-октябр.
  23. ↑ „2015 Wорлд ХИ: тҳе Ресерве Теамс - ФИФПро Wорлд Плаерс' Унион“. ФИФПро.орг (2016-йил 11-январ). 2019-йил 9-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 1-октябр.
  24. ↑ „2016 Wорлд 11: тҳе ресерве теамс - ФИФПро Wорлд Плаерс' Унион“. ФИФПро.орг (2017-йил 9-январ). 2019-йил 9-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 1-октябр.
  25. ↑ „Месси анд Гуардиола, инвитед то Реал Мадрид'с партй“ (2012-йил 13-ноябр). Қаралди: 2017-йил 4-июл.
  26. ↑ „2014/15 Теам оф тҳе Сеасон“. Бундеслига (2015-йил 11-май). 2017-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 2-июл.
  27. ↑ „Лас cампеонес дел мундо де фúтбол я тиэнен ла Реал Орден дел Мéрито Депортиво“ [Тҳе wомен'с фоотбалл wорлд чампионс ноw ҳаве тҳе Роял Ордер оф Спорц Мерит.] (эс). мундодепортиво.cом (2011-йил 5-октябр). Қаралди: 2014-йил 30-август.
  28. ↑ Wҳелан, Падраиг „🚨 Баер Леверкусен cроwнед Герман чампионс фор фирст тиме 🏆“. ОнеФоотбалл (2024-йил 14-апрел). Қаралди: 2024-йил 14-апрел.
  29. ↑ „Баер Леверкусен баттле баcк то беат ВфБ Стуттгарт он пеналтиэс ин Суперcуп“. Бундеслига (2024-йил 17-август). Қаралди: 2024-йил 17-август.
  30. ↑ „Аталанта 3-0 Леверкусен: Лоокман требле брингс УЭФА Эуропа Леагуэ глорй то Бергамо“. УЭФА (2024-йил 22-май). Қаралди: 2024-йил 23-май.
  31. ↑ „Флориан Wиртз ист ВДВ-Спиэлер дер Саисон“ (де). ВДВ (2024-йил 27-май). Қаралди: 2024-йил 27-май.
  32. ↑ „киcкер-Аwардс: Кроос ист Фуßбаллер дес Жаҳрес, Хаби Алонсо Траинер дес Жаҳрес“ [киcкер Аwардс: Кроос ис Фоотбаллер оф тҳе Еар, Хаби Алонсо Cоач оф тҳе Еар.] (де). киcкер (2024-йил 4-август). Қаралди: 2024-йил 4-август.

Ҳаволалар

  • Профиле Ливерпоол Ф. C. сайтида
  • Профиле Реал Мадрид CФ сайтида
  • Профиле Испания Қироллик Футбол Федерацияси сайтида (испанча)
  • {{ФИФА плаер}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.
  • {{УЭФА плаер}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.