Хадича Раимовна Мусаханова  — совет иқтисодчиси, давлат ва сиёсат арбоби.

Хадича Раимовна Мусаханова
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1918-йил
Фарғона
Вафоти 4-март 1974-йил (56 ёш)
Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР
Сиёсий партияси КПСС
Мукофотлари

Биографияси

Хадича Мусаханова  1918-йил Фарғонада туғилган. 1941-йилдан КПСС (Совет Иттифоқи Коммунистик партияси) аъзоси ҳисобланган.

Хадича Раимовна 1937-йилдан бошлаб мамлакатдаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда фаолият олиб борган. Жумладан, 1937-1974-йилларда Самарқанд шаҳар ижроия қўмитаси хотин-қизлар бўлими мудири, Ўзбекистон ССР Вазирлар Совети бўлими инспектори, Ўзбекистон Компартияси (б) Тошкент шаҳар Октабр округ қўмитаси котиби, Тошкент шаҳар Ўзбекистон Компартияси Киров туман қўмитасининг биринчи котиби, Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Компартияси Тошкент вилоят қўмитаси котиби ҳамда  Ленин музейининг Тошкент филиали директори лавозимларида хизмат қилган.

Мусаханова шунингдек, Ўзбекистон ССР Олий Советининг 4—7-чақириқлари депутати этиб сайланган.

Совет иқтисодчиси, давлат ва сиёсат арбоби Хадича Мусаханова 1974-йили Тошкентда вафот этган.

Ҳаволалар