Xadra
Хадра маҳалласи (Хадра мавзеси, 17) — Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги маҳалла. Туманнинг Гулбозор, Жангоҳ, Шайхонтоҳур, Ўрда, Ўқчи, Олмазор маҳаллалари ҳамда Олмазор туманининг Янги Себзор маҳалласи билан чегарадош[1]. 1993-йил 11-октябрда ташкил топган.[2]
Хадра Хадра маҳалласи | |
|---|---|
| Маҳалла | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Шаҳар | Тошкент |
| Туман | Шайхонтоҳур |
| Майдон | 0,718 км2 (277 кв ми) |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +998 (71) |
| Почта индекс(лар)и | 100129 |
| Автомобил коди | 01 |
Маҳалла ҳудудида Тошкент планетарийси, Тошкент сирки, Ўзкимёсаноат АЖ, Ўзбек миллий академик драма театри, Тошкент кимё-технология институти, Ўзбекистон ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Алоқа тарихи музейи, Ёш томошабинлар театри, Солиқ қўмитаси, Халқ банки Шайхонтоҳур БҲМ, мактаблар, боғчалар, овқатланиш шахобчалари жойлашган.
Хадра маҳалласи майдони 71,8 гектарни ташкил қилади.[3]
Этимологияси
Хадра — Шайхонтоҳур даҳасидаги маҳаллалардан бири, эндиликда эски шаҳарнинг марказий майдони. Тарихчи Яҳё Ғуломов ва фолклоршунос Ҳоди Зарифовнинг фикрича, ҳадди роҳ „йўлнинг чеккаси, чегараси“, яъни шаҳарнинг чеккаси деган маънони билдиради. Тилшунос Ф. А. Абдуллаев эса хадра „нотекис, паст-баланд, адирлик (ер) демакдир“ дейди (адранг — адра —хадра).[4]
Манбалар
- ↑ „Хадра маҳалла фуқаролар йиг'ини“. яндех.уз/мапс. Яндех Мапс. Қаралди: 10-апрел 2025-йил.
- ↑ „"ХАДРА" маҳалла фуқаролар йиг'ини“. оргинфо.уз. Қаралди: 10-апрел 2025-йил.
- ↑ „“Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги маҳаллаларнинг аниқ чегараларини белгилаш тўғрисида”ги Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгашининг ВИ-103-90-14-0-К/24 сонли қарори“ (ўзбекча). кенгаш.гов.уз. Ўзбекистон ҳукумати (2024-йил 10-июн). Қаралди: 10-апрел 2025-йил.
- ↑ , архивсана= параметри ҳам кўрсатилиши зарур. ТОПОНИМИКА (О`збек). 0 ‘збекистон файласуфлари миллий жамияти — 320-бет. ИСБН 5-89890-105-1 (2006да асл нусхадан [ архивланган]).