Хафел — Германиядаги дарё болиб, Элба дарёсининг ўнг ирмоғи. Узунлиги 341 км, ҳавзасининг майдони 24,4 минг км² ни ташкил қилади. Мекленбург кўли платосидан бошланиб, Шимолий Германия пастттекислигидан кўл ва сув омборлари орқали оқади. Асосий ирмоғи — Шпре дарёси. Ўртача сув сарфи 80 м³/сек. Каналлар орқали Одер ва Элба дарёлари билан боғланган. Хафел бўйида Берлин, Бранденбург, Поцдам шаҳарлари жойлашган.

Манбалар