Xakaton
Хакатон (инг. ҳаcк — хакер; маратҳон — марафон) — дастурчилар бирор лойиҳа устида ишлаши ко'зда тутилган тадбир ма’носини англатади. Турли дастурий таъминотлар соҳаси мутахассислари (дастурчилар, дизайнерлар, менежерлар) бир-бирларини хабардор қилиб, қайсидир муаммо устида иш юритиш мақсадида ташкил этиладиган тадбирдан иборат. Бугунги кунда жаҳон дастурчилари, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқувчи компания ҳамда та'лим муассасалари хакатон ташкил этишади ва бу хакерлик маъносига мансуб деб ҳисобланмайди, бу шунчаки дастурлаштириш соҳасидаги мусобақа ҳисобланади. Хакатонлар бир кундан олти кунгача давом этиши мумкин.
Тарихи
Ушбу атама 1999-йилда пайдо бўлган. Уни бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда ОпенБСД ва Сун Миcросйстемс дастурчилари қўллай бошлаганлар. ОпенБСД ишланмаларини тайёрловчи дастурчилар илк бор 1999-йил 4-июнда Калгари (Канада)да криптографияга бағишланган тадбирда мазкур атамадан учрашувларни белгилашда фойдаландилар. Тадбирга дастурлар ёзиш учун 10 нафар дастурчи қатнашди ва улар АҚСҲ криптографик ДТ соҳасида ўрнатилган чекланган жиддий экспортлар назоратидан ўтдилар. 1999-йил 15-19 июн кунлари ўтказилган Сун компанияси Жава Оне конференсияси даврида „тҳе ппҲаcкатҳон]]“ номидан фойдаландилар; Палм’нинг бошқа фойдаланувчилари билан алоқа қилишларига мўлжаллаб, АК порт сифатида хизмат қилувчи, Жоҳн Гаге янги Палм В учун Жава дастурлар тилида дастур ёзишни таклиф қилди. 2000-йилларнинг ўрталаридан бошлаб, хакатонлар янада кенг тарқалиб, компаниялар ва инвесторлар томонидан янги дастурлар технологияси ёки инвестициялар соҳасида ишланмаларни жадал яратиш усули сифатида қарала бошлади. Айрим таниқли компаниялар хакатонлар асосида ташкил этилган, масалан, ГроупМе муҳим тадбир ҳисобланган ТечCрунч Дисрупт 2010 конференсияси хакатони асосида ташкил этилиган; 2011-йилда Скйпе компанияси томонидан $85 миллион сотиб олинган[1].
Манбалар
- ↑ „АКТ соҳасидаги замонавий терминлар“. 2020-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 23-июн.