Халаж (Қолоч) — қадимги туркий қабила.

Халажлар даставвал (ВИ аср) Талас водийсида, Қошғарда яшашган. ВИИ—ВИИИ асрларда катта қисми Тохаристонга (асосан, Жанубий Туркистонга ва Мовароуннаҳр ерларига) бориб ўрнашганлар, вақт ўтиши билан халажлар туб ерли аҳоли билан аралашиб кетган. Айрим қабилалар ўз этник номларини ХХ аср бошларигача сақлаб қолганлар. Халажлар афғон-хилжойларнинг шаклланишида ҳал қилувчи рол ўйнаган. Шунингдек, халажлар Эроннинг жанубидаги кўчманчи туркий қабилалар — қашқайларнинг муҳим компонентларидан бирини ташкил этган. Тожикистоннинг жануби ва Вахш водийсидаги халажлар эса, ХВИ аср бошларидаёқ мустақил этник бирлик хисобланган. ХИХ асрга оид ёзма манбаларда халажлар Амударёнинг ўрта оқимидаги туркман қабилалари қаторида тилга олинган. Ўрта асрларда халажлар тарқоқ ҳолда Мовароуннахрнинг бошқа вилоятларида (жумладан, Зарафшон водийси ва Қашқадарёнинг юқори қисмида) ҳам яшаган. Ҳозирги халажлар авлодлари Эрон, Закавказе ва Афғонистонда турк ва эрон тилли халқларда этник ном сифатида шаклланиб қолган. Уларнинг бир қисми Сурхондарёда ва Зарафшон водийсида маҳаллий туркий аҳоли билан аралашиб кетган ва ўзбек халқининг бир қисмига айланган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ

Адабиётлар

  • Бартолд В. В., Очерк истории Семиречя, Сочинения, т.2, ч. 1, М., 1963;
  • Шониёзов К., Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни, Т., 2001.