Xalil Sulton
| Халил Султон | |
|---|---|
| Темурийлар империяси ҳукмдори | |
|
Мансаб даври 1405-йил – 1409-йил | |
| Ўтмишдоши | Амир Темур |
| Вориси | Шоҳрух |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
14-сентябр 1384-йил Ҳирот, Темурийлар давлати |
| Вафоти |
4-ноябр 1411-йил (27 ёшда) Рай, Эрон |
| Турмуш ўртоғи |
Шодимулк Жаҳон Султон |
| Болалари | Муҳаммад Бакр Мирзо |
| Онаси | Севин Бек Хонзода |
| Отаси | Мироншоҳ |
| Дини | Ислом |
Халил султон (1384-йил-4-ноябр 1411-йил)[1] — темурийлардан бўлган Мовароуннаҳр ҳукмдори (1405—09). Амир Темурнинг набираси. Мироншоҳнинг ўгли.
Сароймулкхоним (Бибихоним) тарбия қилган. 15 ёшли Халил Султон Соҳибқироннинг Ҳиндистонга қилган юришида (1399—1400) қатнашиб катта жасорат кўрсатган. Қуйи табақадан чиққан Шодимулкка уйланиши билан Амир Темурнинг ғазабига учраган, сўнг кечирилган. Соҳибқироннинг Хитойга қилган юришида Халил Султон қўшиннинг ўнг қаноти бошлиғи этиб тайинланган. 1405-йил Амир Темур вафот этгач, Мовароуннахр тахтини эгаллаган. Ўзига қарши бош кўтарган амирлар (Худойдод, Оллохдод, Шайх Нуриддин ва бошқалар)га қарши бетиним курашган. Давлат хазинасини беҳуда сарфлаб, ҳокимиятни бошқаришда хотинининг сўзларига амал қилган. Саройдаги катта мансабларга тасодифий кишилар тайинланган. Бу бошқа темурийларнинг қаттиқ норозилигига учраган. Хуросон ҳукмдори Шоҳрух катта қўшин билан Мовароуннахрга юриш қилиб, Самарқандни эгаллаган. Шоҳрух билан тузилган шартнома (1409) натижасида Мовароуннаҳрдан воз кечган. Халил Султонга Рай берилган. Умрининг охиригача шу ерда яшаган. Халил Султон вафот этгач, Шодимулк ҳам ўзини ўлдирган.
Биографияси
Амир Темурнинг набираси, Мироншоҳ ва Севин Бек Хонзодаларнинг учинчи ўғли, Олтин Ўрда хони Ўзбекхоннинг набираси Халил Султон 1384-йил 14-сентабрда Ҳиротда туғилган. Унинг тарбияси Темурнинг катта хотини Сарой Мулкхонимга юкланган. 15 ёшида у Темурнинг Ҳиндистонга юриши пайтида алоҳида жасорат кўрсатган. Ғарбдаги „етти йиллик юриш“ да қатнашган. 1402-йилда Темур унга шарқда, „Туркистон чегарасида“ олий қўмондонликни ишониб топширган.
Халил Султоннинг биринчи хотини Арлат қабиласидан Али Муйёднинг қизи — Жаҳон Султон эди. 1404-йилда у Шодимулкка рухсациз уйланиб, бобосининг ғазабини қўзғатди, аммо кечирилди ва ўша йили Хитойга қарши юришга тайёргарлик кўраётганда, қўшиннинг ўнг қанот бошлиғи этиб тайинланди.
Ҳокимиятга келиши
Темур 1405-йил 18-февралда вафот этгач, 18-мартда Халил Султон Самарқандга ғолибона кириб келди. Амир Темур тириклигида ўзига ворис сифатида Муҳаммад Жаҳонгирни тайинлайди, аммо у А.Темурдан олдин вафот этган. Халил Султон 1409-йилгача Самарқандда яшаган. Бобосининг дафн маросимини ўша ерда уюштирган. Халил Султон Мовароуннаҳр шимолида Сирдарё бўйигача исёнкор саркардалар билан муттасил кураш олиб боришга мажбур бўлган. 1405-йил декабр — 1406-йил январ ойларида Хоразмни босиб олган Олтин Ўрда қўшини ўз юришлари билан Бухорогача етиб келди.
Халил Султон Самарқандда Темур давридан буён қурилиш майдонларида ишлаган ҳунармандларнинг ватанига қайтишига рухсат берган.
Душманлари билан очиқ жангда Халил Султон кўпинча ғолиб бўлган. Шоҳрухнинг сўнгги ғалабаси ҳам ҳарбий муваффақиятлар эвазига эмас, балки фитна ва моҳир дипломатия, хусусан, Муҳаммад Порсо бошчилигидаги Бухоро руҳонийлари билан алоқалар туфайли қўлга киритилган. Аввал, Фарғона ҳокими Амир Худойдод, Ўтрор ҳокими Бердибек кейинчалик, Халил Султоннинг ўз укаси Мирзо Султон Ҳусайн Амударё бўйларида ўз акасига қарши бош кўтаради[2]. 1409-йил баҳорида Шоҳрух қўшини Бодғисда, Халил Султон қўшини эса Шаҳрисабзда жангга шай турган пайтда шимолда амир Худайдод бошчилигида яна қўзғолон бошланади. Халил Султон қўшинини ташлаб, Худайдодга қарши чиқишга мажбур бўлган, лекин у ўзи билан атиги 4000 кишини олиб кета олади холос. Халил Султон 1409-йил 30-мартда Шероз яқинида Зарафшон дарёси бўйида содир бўлган жангда Халил Султон қўшини мағлубиятга учрайди[3] ва Самарқандга келтирилади. Кейинчалик у Ўтрорга бориб, у ерда амир Шайх Нуриддин воситачилигида Шоҳруҳ билан шартнома тузади. Унга кўра Мовароуннаҳр устидан ҳокимиятдан воз кечади ва Рай шаҳрига йўл олади.
Вафоти
Халил Султон 1411-йил 4-ноябрда Рай шаҳрида (ҳозирги Эрон) вафот этган. Унинг хотини Шодимулк ҳам эри вафотидан кейин ўз жонига қасд қилган[4]. Халил Султон шеъриятга меҳр қўйган ва ўзи туркий тилда шеърлар ёзган.
Манбалар
- ↑ Му‘изз ал-ансаб (Прославляющээ генеалогии). Введениэ, перевод с персидского язика, примечания, подготовка факсимиле к изданию Ш. Х. Вахидова. // История Казахстана в персидских источниках. Т. 3. Алмати: Дайк-Пресс, 2006, с.147
- ↑ Сардор Али Нурмат „Ака-укалар ўртасида парчаланган салтанат ёхуд Амир Темурнинг сўнгги васияти қандай эди?“. қалампир.уз. Қаралди: 14-сентабр 2023-йил.
- ↑ „Халил Султон“. Қаралди: 14-сентабр 2023-йил.
- ↑ Роэмер, п. 101
Адабиётлар
- Роэмер, Ҳ. Р. „Тҳе Суccессорс оф Тимур.“ Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран Волуме 6: Тҳе Тимурид анд Сафавид Периодс. Эдитед бй Петер Жаcксон. Неw Ёрк: Cамбридге Университй Пресс, 1986. ИСБН 0-521-20094-6
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |