Халкофил элементлар (юн. чалкос — мис ва пҳилео — севаман) — норвегиялик геокимёгар В. М. Голдшмит таснифи бўйича Ер пусти ва метеоритларда учрайдиган сулфид рудаларининг кимёвий элементлари. Элементлар даврий системасининг қўшимча гуруҳидаги 19 элементдан иборат: Си, Аг, Аи, Зн, Cд, Ҳг, Га, Лн, Тл, По, Ге, Сн, Пб, Ас, Сб, Би, С, Се, Те. Халкофил элементларнинг металлари С, Се, Тл га ўхшаш. Бу элементлар табиатда сулфидлар, селенидлар, теллуридлар ва сулфотузлар (фақат қалайгина касситерит СнО2) тарзида мавжуд. Ау, Аг, Си, Ас, С, Би ва бошқа айрим Халкофил элементлар табиатда элементар ҳолатда мавжуд. Барча Халкофил элементлар Ер пусти массасининг 0,046% инигина ташкил этади, лекин муайян шароитларда тўпланиш хусусиятига эга бўлганлигидан руда конлари, асосан, гидротермал томирли конлар ҳосил қилади. Си, Пҳ, Зн ва қисман Аг чўкинди жинсларда стратиформ (яхлит) руда ётқизиқларини ҳосил қилади. Сулфид рудалари (Халкофил элементларнинг Ер пўстида тўйинган шакдда учраши) рангли металлургияда ва саноатнинг бошқа соҳаларида хом ашё сифатида катта амалий аҳамиятга эга[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ