Халмахера, Жайлоло — Индонезиядаги орол. Молукка ороллари таркибидаги энг катта орол. Майдони 18 минг км². Мураккаб шаклга эга: 4 та ярим ороли марказдан елпиғичга ўхшаб чўзилиб кетган. Релефи тоғли, энг баланд жойи 1635 м (Гамкуноро ҳаракатдаги вулкани). Доим яшил тропик ўрмонлар билан қопланган. Кокос палмазорлари бор. Четга зираворлар, қимматбаҳо ёғоч чиқарилади. Энг катта порти — Жайлоло[1].

Халмахера
География
Майдони км2
Денгиз сатҳидан баландлиги м.
Ма'мурият
Демография
Қо'шимча ма'лумот

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ