Халседон (Мармар денгизи соҳилидаги қадимий Халкедон шаҳар номидан) — минерал, кварснинг ёпиқ кристалли тури. Таркибида аралашма ҳолда Ғе3+, А13+, 1—1,5% сув ва бошқа бўлади. Толалари параллел ва радиал шуъласимон шакллар ҳосил қилади. Куртак, пўстлоқ ва шодасимон ҳамда сталактитга ўхшаш агрегат, томир ва конкрециялар ҳосил қилади. Оқ, кулранг, ҳаво ранг, сариқ, кўк, қизғиш-қўнғир рангли тури кўп. Мумдек ялтироқ. Қаттиқлиги — 6,5-7, зичлиги — 2,6 г/см3. Мумли Халседоннинг турлари: ранги бўйича — сердолик, хризопраз, сардер, моховик, сапфирин ва бошқа; текстураси бўйича — агат (ақиқ), оникс ва бошқа мавжуд. Кимёвий ва биоген чўкинди жинслар таркибига киради. Халседон — кенг тарқалган жинс ҳосил қилувчи минерал. Паст трали гидротермал эритмалардан ҳамда диагенез, эпигенез ва нураш жараёнларида ҳосил бўлади; иссиқ булоқларда тўпланади. Х. кўпгина кремнийли жинслар, шунинтдек, яшманинг асосий компоненти. Кўпинча кварс ва опал билан бирга учрайди. Абразив материал сифатида, соат тошлари, заргарлик буюмлари тайёрлашда қадимдан ишлатилади. Байкал орти шарқида (Тудсун), Урал (Магнитогорск), Кавказ жанубида (Ахалтака), Қрим (Қорадоғ) да Халсеон конлари мавжуд. Ўзбекистонда Қурама тоғларида, жанубий ҳудудларда ва Тошказғанда топилган.

Манбалар