Хамун — Сейистон ботиғидаги (баландлиги 480 м) чучук ва шўр сувли оқмас кўллар гуруҳи, Эрон ва Афғонистонда мавжуд. Ҳилманд, Ҳашруд ва Фаррухруд дарёлари баҳорги тўлиқ сув даврида ягона сув ҳавзасини (майдони 2-3 минг км², чуқурлиги 1-1,5 м) ташкил этади. Қамишзорлар бор. Сув паррандалари қишлайдиган жой.