Xan Simen
| Ҳан Сименг | |
|---|---|
| Асл исми | 韩希孟 |
| Таваллуди | тахм. 1241 |
| Вафоти | 1259 |
| Касби | шоира |
Хан Сименг (хитойча 韩希孟, пинйин Ҳан Хименг) (1241 (?)-1259) — Хитой тарихининг ярим афсонавий қаҳрамон аёл. Унинг ўлимидан олдин ёзган ягона шеъри мўғул қўшинларининг зарбалари остида жанубий Сонг қулаши билан боғлиқ. Хан Сименгнинг таржимаи ҳоли ва бадиий адабиётлари қизларни тарбиялашда қўлланиладиган ибратли сюжетлар қаторига киратган эди.
Таржимаи ҳол
Тахминларга кўра, Хан Сименг Шимолий Сонг биринчи вазири Хан Ци оиласига мансуб бўлиб, унинг шеърий истеъдоди билан ажралиб турарди. 1259-йилда мўғулларнинг жанубий Сонг ўлкаларига навбатдаги юриши пайтида у 18 ёшда эди ва у жанубий Сонг олимининг беваси эди. Мўғуллар уни Балин (ҳозирги Юэянг)да қўлга олиб, бошқа асирлар қаторида ўз туғилган жойларидан шимолга ҳайдаб юборишган. Бироқ Хан Сименг қўриқчиларнинг ҳушёрлигини алдаб, ўзини Янсзи дарёсига ташлаб, чўкиб ҳалок бўлди. Орадан уч кун ўтиб жасади юзага чиққач, этагининг белбоғидаги яширин чўнтагидан „Жисмим аждодлар ибодатхонасида қурбонлик идиши“ мисралари билан бошланган оила шаъни жондан азиз экани ҳақида шеър топилди.
Мероси
Хан Сименгнинг шеъри ва қисқача таржимаи ҳоли „Сонг-ши“ (460.13492) ва „Юан даврдаги шеърияти баёзи“да берилган. Хан Сименг қиёфаси адабиётда миллий ватанпарварлик рамзи сифатида қайта-қайта қўлланилган. Патриархал Хитой учун бу ёш аёлда нафақат оилавий бурч ва ижодий истеъдодга садоқатни, балки маълум бир сиёсий онгни ҳам очиб берадиган ажойиб тасвир эди[1].
Манбалар
- ↑ Паул, С.Ропп; Замперини, Паола; Зурндорфер, Ҳарриэт Тҳелма . „Фемале Суиcиде ин Лате Империал Чина“ (инглизча). Гоогле Боокс 162. Леиден, Бостон, Кöлн: Брилл Аcадемиc Пуб (1-июл, 2002-йил). Қаралди: 3-декабр 2022-йил.