Хани (ўзларини"одамлар" деб аташади) — Хитой (1,3 млн. киши) ва Ҳиндихитойдаги халқлар гуруҳи. Умумий сони 1,48 млн. кишини ташкил қилади(1990-йиллар ўрталари). Лолобирма тил гуруҳига мансуб тилда сўзлашади. Ханида полигиния, левират, ер, осмон, тоғ, аждодлар руҳига сиғинишган. Ҳар бир қишлоқдаги „аждарҳо дарахти“га сиғинишган.