Ханка — Россия Федерацияси Приморе ўлкаси ва Хитойдаги кўл. Ҳавзасининг майдони 4190 км² (шундан Россия Федерациясида 3030 км²). Узунлиги 95 км. Ўртача чуқурлиги 1–3 м, энг чуқур жойи 10,6 м. Ханка бўйи пасттекислигида жойлашган. Аллювиал ётқизиқлар Кичик Ханка кўлини Ханкадан ажратиб туради. Қирғоғининг кўп қисми ботқоқ. Суви чучук, лойқа. ноябрда музлаб, апрелда муздан бўшайди. Ханкага Лефу, Мо ва бошқа дарёлар қуйилади, кўлдан Уссурининг чап ирмоғи Сунгача дарёси оқиб чиқади. Балиқлар (сазан, калуга ва бошқалар), сув тошбақаси, қундуз бор. Ондатра иқлимлаштирилган. Кема қатнайди.