Xiroj
Хирож, хараж (арабча,) – Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида, жумладан, Ўрта Осиёда давлат томонидан ундирилган ер солиғи. Сосонийлар давлатипа Қавад И ва унинг ўғли Хусрав И Ануширвон ўтказган солиқ ислоҳоти натижасида жорий қилинган ер солиғи (хараг). Х. илк Халифалик ҳудудида „жизя“ атамасининг синоними сифатида қўлланилиб, мусулмон бўлмаган аҳоли билан бир қаторда ер, сувга эга бўлган мусулмонлардан ҳам ундирилган. Мусулмон қонуншунослари Хирож мисоҳа (ер майдони бирлигидан ундирилган) ва Х.муқосама (ернинг сифати ва суғориш усулига қараб ҳосилнинг 1/4, 1/3 ёки 1/2 қисми ҳажмида ундирилган) га ажратилган. Х. Усмонли турк империясит ХВИИИ аср Охирларига келиб жизя билан қўшилиб кетган. Мисрда эса, 1907-йил даромад солиғи билан алмаштирилган.
Хирож Ўрта Осиёда ВИИ асрда араблар томонидан жорий қилинган. Х. йиғиш учун ҳар бир вилоятга саркор, кишлоққа девонбеги ва котиб тайинланган. Хива хони Муҳаммад Раҳим И (1775—1825) Х.ни пул билан ундиришни жорий қилган. Бунда хирож олинган ҳосил миқсоридан эмас, балки ер эгасининг хўжалиги ва ер майдонига қараб олинган. Қўқон хонлиги Россия томонидан босиб олингандан кейин бу ерда ҳам Х.ни натура ўрнига пул билан йиғиш расм бўлган. Хирож солиги араб хонлиги томонидан кириб келган.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |