Xarakiri
Qiyofa
Харакири (японча „хара“– қорин ва „кири“ — ёрмоқ, кесмоқ) — Японияда қорнини ёриб ташлаш орқали шахснинг ўз жонига қасд қилиши услуби. Ўрта асрлардан маълум. Самурайлар орасида қабул қилинган бўлиб, ҳукмга биноан ёхуд ихтиёрий суратда (самурайнинг ўз ҳомийси, хўжайинига садоқат белгиси сифатида, самурайнинг „ор-номуси топталган“ чоғда ва бошқа ҳолатларда) амалга оширилган. Иккинчи жаҳон урушида Япония енгилгач (1945-йил август), бир қанча япон солдат ва зобитлари иттифоқчи қўшинларга асир тушмаслик учун харакирига амал қилиб, ўзларини ўлдирганлар. Ҳозирги Японияда харакири ҳодисалари кам учрайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |