Феъл-атвор, характер — шахснинг атроф муҳитга ва ўз-ўзига муносабатида намоён бўладиган индивидуал хусусияти. Ҳар бир кишининг феъл-атворида унинг босиб ўтган ҳаёт йўли акс этади. Кишининг феъл-атворини билиб, маълум вазиятда ўзини қандай тутишини олдиндан кўриш ва унинг хатти-ҳаракатини тўғри йўналтириш мумкин. Феъл-атвор хусусиятларининг 4 та тизими бор: 1) айрим инсонга, гуруҳга, жамоага нисбатан муносабатларни ифодаловчи хусусиятлар (яхшилик, меҳрибонлик қилиш, талабчанлик ва бошқалар); 2) меҳнат фаолиятига нисбатан муносабатни акс эттирувчи хусусиятлар (меҳнацеварлик, дангасалик, виждонлилик, меҳнатга масъулият ёки масъулияцизлик билан муносабатда бўлиш ва бошқалар); 3) нарса ва ашёларга нисбатан муносабатни ифодаловчи хусусиятлар (озодалик ёки ифлослик, нарсаларни аяш ёки уларга эҳтиёцизлик билан ёндашиш ва бошқалар); 4) инсоннинг ўз-ўзига нисбатан муносабатини ифодаловчи хусусиятлар (иззатнафелилик, шуҳратпарастлик, димоғдорлик, камтарлик ва бошқалар). Феъл-атворнинг хусусиятлари туғма ва ўзгармайдиган хусусиятлар эмас, у инсоннинг турмуш шароитларига боғлиқ ҳолда таркиб топиб, ўзгариб боради, такомиллашади. Феъл-атворнинг шаклланишида бир неча турли руҳий таъсирлар мавжуд бўлиб, уларнинг ичида одат муҳим аҳамият касб этади. Феъл-атвор умумбашарий сифатлар билан чекланиб қолмасдан, миллий ва этнопсихологик хусусиятларга ҳам эга. Масалан, ўзбек миллатининг ўзига хос миллий феъл-атвор хислатлари мавжуд. Феъл-атвор сифатлари турмуш жараёнида тарбия, меҳнат ва ижтимоий шароит таъсири билан маълум даражада ўзгаради. Уни яхши томонга ўзгартиришда ахлоқнинг ижтимоий меъёрларини ўзлаштириш, ўзўзини тарбиялаш ҳам катта аҳамиятга эга. Феъл-атворнинг шаклланишида ижтимоий муҳит ва тарбиянинг таъсири айниқса кучли[1] .

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Феъл-атвор“ Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ф-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар